UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 1:0 (матнли трансляция)  36 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: ”Ғалаба учун боримизни берамиз” Янгиликлар

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: ”Ғалаба учун боримизни берамиз”

Бугунги Ўзбекистон кубоги финалидан олдин “Пахтакор” жамоасининг иқтидорли футболчиси Шохрух Маҳмудхожиев билан суҳбатлашдик.

- Жамоа айни вақтда чемпионлик ва Осиё чемпионлар лигасини масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди. Шундай бўлсада, олдинда яна иккита финал кутиб турибди. Кубокда ва Лига кубогида АГМК жамоаси рақиблик қилади. Қайси бирининг даражаси ва аҳамияти юқори?
- Биз учун Ўзбекистон кубоги ва бу йил биринчи маротаба ўтказилган Лига кубогининг фарқи йўқ. Иккаласи ҳам соврин. Энди тўғри ким учундир Ўзбекистон кубоги муҳим. Чунки, у Осиё чемпионлар лигасига йўлланма беради. “Пахтакор” ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилган.

- “Пахтакор” АГМКни Суперлига доирасида икки бор йирик ҳисобда мағлуб этди. Эртанги ўйин жамоа учун одатдагидек ўтадими ёки алоҳида тайёргарлик олиб борилдими?

- Финалда босиқлик билан, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳаяжон нафақат бизда, рақибда ҳам бўлиши табиий. Кубокни қўлга киритиш учун боримизни берамиз.



- Айтганимиздек "Пахтакор" муддатдан аввал чемпион бўлди ва ОЧЛга чиқиб бўлди. Қолган учрашувларда футболчиларга мотивация нима бўлади?

- Муддатидан аввал чемпионликни нишонладик. Бунда барчанинг ҳиссаси бор. Муҳлислар, мураббийлар штаби, барча ходимларнинг мехнати эвазига чемпион бўлдик. Қолган тўртта ўйин, иккита финалда ғалаба қозониб, мавсумни мағлубиятсиз якунламоқчимиз. Шота Арвеладзе бир нарсани доим таъкидлайди: “Сизлар чемпионсизлар, тўғри. Аммо, бу тарихда қолди. Бугунги кун билан яшанглар, чемпио эканлигингизни исботланг”. Албатта, хотиржамликка берилмаймиз. Боиси, ота-оналаримиз, яқинларимиз, ишқибозлар биздан доим ғалаба кутишади.

- Шахсан ўзингиз учу бу йилги чемпионат қандай ўтяпти. Ҳаракатларингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизсми?

- Яхши ўтяпти. Футболчи ҳеч қачон ўзидан қониқмаслиги керак. Бўлмаса, ўсишдан тўхтаб қолади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика