Шевченко: "Пёнтек — менинг издошим"

"Милан жамоасининг собиқ страйкери, айни вақтда Украина терма жамоасини бошақраётган Андрей Шевченко "россонерилар" ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек ҳақида ўз фикрини билдириди.

Қайд этиш керак, жорий мавусумнинг А Серия баҳсларида 27 учрашувда майдонга тушган Пёнтек 19 марта тўп киритган. Италия кубогини 4 та учрашувида яна 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

"Пёнтек — менинг издошим. У жуда ажойиб голни сезиш қобилиятига эга. Иккала оёқда ҳам аъло даражада ўйнай олади. Шуниннгдек, бош билан ҳам яхши ўйнаб, "Милан" клуби жонига оро киради",  — дея Sport Mediaset хабар берди.

"Милан" айни дамда 51 очко тўплаган ҳолда А Серияда 4-ўринни банд этиб турибди. Женнаро Гаттузо жамоаси 29-турда "Луижи Феррарис" ўйингоҳида "Сампдория" меҳмони бўлади. Ўйин 30 мартдан 31 мартга ўтар кечаси 00:30 да бошланади.  


Манба: