UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  1 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3

Шерзод Аъзамов: «Жамоадошларим Снейдердан кучлироқ футболчиларга қарши ҳам ўйнашган» Янгиликлар

Шерзод Аъзамов: «Жамоадошларим Снейдердан кучлироқ футболчиларга қарши ҳам ўйнашган»

Мамлакатимизнинг амалдаги бронза медали совриндори «Пахтакор» Туркиядаги йиғин орқали ОЧЛ «плей-офф»идан ўрин олган учрашувга муносиб тарзда тайёргарлик кўришда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «шерлар» 30 январь куни Дохадаги «Тани Бин Жассим» стадионида Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби меҳмони бўлишади.

Ўз вақтида «Насаф» жамоа­сидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган, айни пайт «Пахтакор» либосида тўп сураётган ҳимоячи Шерзод Аъзамов биз билан суҳбатда янги мавсум тараддуди ҳамда 30 январь оқшомида ўтказиладиган ўйин арафасидаги фикрларини баён этди.

- Шерзод, «Пахтакор»нинг Туркиядаги йиғини қандай давом этяпти? Машғулотларда янгиликлар борми?

- Асосий янгилик - сафимизга янги келиб қўшилган футболчилар билан шуғулланяпмиз. Бошқа катта ўзгариш йўқ.

- Янги футболчилар жамоа ўйинига мослаша олишяптими?

- Жуда тез мослашишди. Чунки таркибимизга қўшилган ўйинчилар ёш эмас. Тажрибали бўлишгани учун бош мураббий талаб қилган нарсаларни тезда ўзлаштириб олишяпти. Жисмоний ҳолатни тиклашга эътибор қаратаётган мураббий ўз ғоясини тушунтиришга интиляпти. Биз эса топшириқларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Бу ўйинлар орқали ОЧЛ «плей-офф» учрашувига тайёргарлик кўряпмиз.

- Машғулот ва назорат ўйинлари билан параллель равишда «Ал-Гарафа» клубини ўрганиш жараёни ҳам давом этяптими? Қатар клубининг кучли жиҳатлари нимада?

- Ҳали бу жамоа иштирокидаги ўйинларни кўрмадик. Лекин мураббийлар рақибни ўрганиб чиқишмоқда. Машғулот жараёнида «Ал-Гарафа»нинг кучли ва аксинча, заиф томонлари бўйича ишлаяпмиз.

- Жамоа таркибига Уэсли Снейдер келиб қўшиди. Бу «Ал-Гарафа»нинг сезиларли даражада кучайишига сабаб бўладими? Мазкур трансфер сизларни хавотирга солмаяптими?

- Йўқ, бундан ташвишланаётганимиз йўқ. Чунки, «Пахтакор» футболчилари Снейдердан кўра кучлироқ ўйинчиларга қарши майдонга тушишган. Жамоада бир-икки футболчи кўп нарсани ҳал қилмайди. Майдонда ҳар икки клуб таркибида ҳам 11 нафардан футболчи ўйнайди. Бир кишига эътибор берсак, қолганлар хавф туғдиради. Шу сабабдан ҳам бутун жамоани инобатга олишимиз керак.

- «Плей-офф»нинг ягона ўйиндан иборат экани, бу учрашувнинг Қатарда ўтказилиши «Пахтакор»нинг имкониятларини бироз чегараламайдими?

- Ҳозир вазият шундай, яъни ортга йўл йўқ. Биз ўйинга тайёрмиз, қолганини вақт кўрсатади. Майдонга ғалаба илинжида тушамиз ва сўнгги дақиқаларгача кураш олиб борамиз.

- «Пахтакор» иккинчи «Насаф»га айланиб улгурди, ҳисоби. Собиқ жамоадошларингиз янги муҳитга мослашишда муаммо сезишмаяптими?

- Мен «Пахтакор» иккинчи «Насаф»­га айланди, деб ўйламайман. Катта футболда тобланган футболчилар муаммога дуч келишмайди. Ҳақиқий профессионал майдон танламаслиги керак.

- Жамоа сафига келиб қўшилганингизга ярим йилдан ошди. Ортга назар ташлаб, хулосаларингиз қандай бўляпти?

- «Пахтакор»га ўтиш мен учун катта синов эди. Ўзимни янги жамоада синаб кўришни мақсад қилгандим ва ўша пайтда қабул қилган қароримдан афсусланмайман. «Пахтакор» - ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдирган буюк жамоа.

- Бу йилги кучли рақобатга ҳам тайёрмисиз?

- Исталган спорт турини олинг, у рақобатдан холи эмас. Рақобат бўлмаса, ҳеч бир спортчи, шу жумладан, футболчи ҳам ўсишга эришмайди.

- «Насаф» бу йўқотишлардан кейин кучсизланди, деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ. Ўтган мавсумда ҳам Қарши жамоасини тарк этганлар етарли эди. Шунга қарамай, у «Насаф»лигича қолди. Келгусида ҳам бу клубнинг вазифаси ўзгармайди.

- Ушбу трансферларнинг амалга ошишида асосий омил масаланинг молиявий томони бўлганми?

- Инкор этмайман, молиявий томон ҳам роль ўйнаган. Бундан ташқари, «Пахтакор» раҳбарияти томонидан клуб олдига қўйилаётган вазифалар ҳам ҳар қандай футболчини ўйлантириб қўяди. Яъни, турли сов­ринларга эришиш мумкин.

- Шота Арвеладзега қандай таъриф берасиз?

- Европалик мураббий эканлиги билиниб туради. Бу машғулотларда сезилади.

- Мабодо «Пахтакор» «Ал-Гарафа» тўсиғидан ўтолмаса, бу жамоа­нинг кейинги режалари ўзгариб кетишига сабаб бўладими?

- Вазифалар ўзгармайди. Асосий мақсадимиз - Ўзбекистон чемпиони бўлиш. Албатта, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳозирги пайтда бор эътибор шунга қаратилган.

- Чемпионлик пойгасида асосий рақиб сифатида «Локомотив»ни кўр­япсизми?

- Ҳамма жамоа ўз олдига мақсад қўяди. Лекин биз «Локомотив»га эътибор бермаймиз. Шунчаки, ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаймиз.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди   "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика