

"Шавкат Муллажонов Шаржанинг "Ал Шааб" клуби билан шартнома тузди", - деб ёзади футбол агенти Санъат Шарипов твиттердаги ўз саҳифасида. Ўтган мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказган ҳимоячи клуб билан қанча муддатга шартнома тузгани маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Муллажонов ўз вақтида Қатарнинг "Ал Аҳли", Саудия Арабистонининг "Ал Насср" ва Хитойнинг "Лиаонинг" клубларида фаолият олиб борган.



