

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Пахтакор" Шаҳзод Азмиддиновни ярим йил муддатга "Андижон" клубига ижарага бермоқда. Олдинроқ сайтимиз бу ҳақда хабар берган эди.
Маълумот учун, Азмиддинов "Пахтакор" сафида 2020 йилдан буён барча мусобақаларда жами 98 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол урган.




