UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  0 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  0 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

Сергей Лушан: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман"

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.


- Бу баҳс биз учун жуда қийин кечди. Тиғиз тақвимдаги ўйинларда бир таркиб билан ўйнаш бизга катта қийинчиликлар туғдирмоқда. 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва бу ҳозир энг муҳими. Натижадан хурсандман.

Жамоа жуда чарчаб қолган. Кўплаб футболчиларимиз жароҳат туфайли сафдан чиқишган. Захирадан ҳам ўйинга футболчи қўшиш имконияти деярли йўқ.

Гадоев нега майдонга тушмаяпти? Гадоев яхши футболчи. Унинг учрашувда иштирок этмаётганига сабаб йўқ. Шунчаки бугун тактикадан келиб чиқиб ўзгаришларин амалга оширдим. Шоҳруҳ Гадоев ҳужумда жуда зўр, фаол ўйнайди. Аммо тўп учун курашларда, ҳимояга қайтиб ўйнашда суст ҳаракат қилади. Шу боис унинг хизматидан бугун фойдаланмадим.

Ёшларимиз куни кеча чемпионликни қўлга киритишди. Энди кейинги ўйинларга ёшлар жамоамиздан ҳам футболчиларни танлаб оламиз. Бошқа иложимиз йўқ.

Бугун куч тежаб ўйнаганимиз йўқ. Чунки тежайдиган куч-қувват қолмаган футболчиларда.

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини? Менга қолса бу тўқнашувда жамоалар жанговор дуранг қайд этишгани маъқул.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика