UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  0 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  12 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 4-боб (1-қисм) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 4-боб (1-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 4-бобнинг дастлабки қисмини мухлисларимизга тақдим этилади.
“Туб бурилишлар мени қаттиқ безовта қилди”. 

ТЎРТИНЧИ БОБ
ҚАЙТА ЮКЛАНИШ

2002/2003 йил мавсуми бошланаётган бир пайтда мен кучга тўлган ва гўёки янги ишга киришаётгандек эдим. Истеъфога чиқиш билан боғлиқ барча фикр-хаёллардан воз кечгандан сўнг мен 1998 йилдан бери қўлга кирита олмаётган совринларга эга чиқиш мақсадида жамоани қайта янгилай бошладим. Бу каби тубдан ўзгаришлар мени қаттиқ хавотирга солаётган бўлса-да, аммо клубда янгича жамоани шакллантира оладиган ўйинчилар борлигини яхши билардим.



1995 йилдан 2001 йилгача бўлган вақт оралиғи жамоа учун олтин давр бўлди: биз олти йил мобайнида беш маротаба Премьер-лига ва бир маротаба Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритдик. Мана шу олти йилнинг бошида биз бир нечта тарбияланувчимизни асосий таркибга ўтказдик: Дэвид Бекхэм, Гари Невилл ва Пол Скоулз каби ўйинчиларимиз биринчи ўйинларида “Астон Вилла”дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашларига қарамай, асосий таркибга доимий тушадиган бўлишди. Ушбу ўйиндан сўнг Алан Хансен тўғридан–тўғри эфирга шундай деди: “Сиз болалар билан ҳеч нимани қўлга кирита олмайсиз”.

Премьер-лигада учта кетма-кет ғалабадан сўнг, мен 16.5 миллион фунт яхши нарх деб ўйлаб, Яап Стамни қўйиб юборишга қарор қилдим ва бу билан катта хатога йўл қўйдик. Чунки футболчини операциядан кейин олдинги спорт формасини қайтиб тиклай олмайди деб шундай қарорга келган эдим. Бироқ хатога йўл қўйган бўлиб чиқдим. Ўшанда унинг автобиографияси ҳақидаги китоби нашрдан чиқишидан ва у ерда нотўғри трансфер ҳақида айтиб ўтилганидан олдин мен у билан гаплашиб бу масалани узил-кесил ҳал қилмоқчи бўлгандим. У ўз китобида мени унга билдирмай “ПСВ” билан олиб борган музокаралар бўйича айблаган.



-   Бу гапларни ёзишдан олдин нима ҳақида ўйлаган эдинг? – деб сўрадим. Аммо бу нарса менга қарор қабул қилишга ҳеч қандай тўсқинлик қила олмади.

Мазкур воқеадан кейин бир қанча вақт ўтиб, унинг агенти “Рома” вакилларидан таклиф тушгани ҳақида айтди. Улар Яап учун 12 миллион фунт бермоқчи бўлишган.
-   Мени қизиқтирмайди? – деб жавоб бердим.

Орадан яна бир ҳафта ўтиб биз “Лацио”дан таклиф олдик. 16.5 миллион фунтдан кам бўлган ҳар қандай таклифнинг менга ҳеч қанақа қизиғи йўқ эди. Ўша вақтда Яап 30 ёшда эди ва барчамиз унинг тезроқ соғайишини кутаётган эдик. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу фожиа билан тугаши аниқ бўлиб турганди. Ёқилғи қуйиш шахобчасида бўлиб ўтган суҳбатимиз бу масаланинг аланга олишига сабаб бўлди. Мен уни клубимизда ўйнайдиган ва барча мухлисларимизга бирдек ёқадиган инсофли одам деб юрардим. Унинг сотилиши – менинг катта хатоларимдан бири. Мен унга трансфер ойнаси очилишидан икки кун олдин машғулотлар давомида барчасини тушунтирмоқчи бўлдим. Кейинроқ мен унга қўнғироқ қилиб тушганимда, у йўл бўйлаб уйга кетаётган эди. Биз иккаламизга ҳам қулай бўлган катта йўлдаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасида учрашишга келишиб олдик.

Мен Лоран Бланни бепул қўлга кирита олишимизни билардим, унинг ўйини ҳар доим менга ёққан шу сабабли уни эртароқ қўлга киритишимиз керак эди. У маҳоратли, тўпни ўзига бўйсундира оладиган ва олдинда ҳам, орқада ҳам бирдек яхши ўйнай оладиган футболчи эди. Унинг бой тажрибаси, эндигина шаклланиб бораётган Жон О'Ши ва Уэсли Браунларга асқотади деб ўйладим. Бироқ бу фикр ўзини оқламади. Яапнинг кетишига йўл қўйиш, хатога йўл қўйишим билан баробар эди. У 36 ёшида, бизга қарши Чемпионлар лигаси ярим финалида ўйнаганидан сўнг ўз фаолиятини якунлади.



Марказий ҳимоячилар менежерлик режаларимнинг асосий қисмларидан бири эди. 2002 йилнинг ёзида Рио Фердинандни сотиб олиб, катта харидни амалга оширдик ва айнан ўша йили биз она шаҳрим ҳисобланган Глазгода бўладиган Чемпионлар лигаси финалига чиқишимиз шарт эди. Ўз туғилиб ўсган еримда Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйнаш имконияти катта эди. Мен айнан ўша шаҳарда биринчи марта “Реал” Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасини 7:3 ҳисобида енгган еврокубоклар финалини томоша қилганман. Шу сабабли бу воқеа мен учун ўзгача аҳамият касб этарди. Ўша ўйин бўлиб ўтган куни мен “Куинз Парк”да ўйнаб юрардим ва уйга жўнайдиган автобусга кеч қолмаслик мақсадида, Реал” -“Айнтрахт” ўйини тугашига уч дақиқа қолганда майдондан чиқиб кетганман. Манашу ўтказиб юборган уч дақиқани кўрмаганим учун ҳалигача афсусланаман, чунки ўша пайтлари ҳар бир ўйиннинг сўнгги дақиқалари жуда қизиқарли бўлардида. Ўйиндан кейин “Реал” боғда катта байрам уюштирган, мен бўлсам буларнинг баридан қуруқ қолганман. Эртаси куни тонгда газеталардаги суратларни томоша қилиб туриб: “Жин урсин, наҳотки манашуларнинг барини ўтказиб юбордим-а” деб ўйладим.

Ўша пайтларда “Хэмпден Парк” 128 минг томошабинни ўзида сиғдира оларди. Катта ўйинлардан сўнг, майдондан чиқиб кетаётган оламон тагидан қолиб кетмаслик учун, биз у ердан тезроқ кетишга уринардик: бекат томон югуриб, автобусга ўтириб олсак бўлди, уйгача етиб олардик. Бекатгача деярли 6.5 чақрим йўл босиб ўтиб, автобусга миниб олардик, бироқ сўнгги автобусга етолмай қолсак, уйгача пиёда боришга тўғри келарди. Майдондан чиқиб бекатга борадиганлар сони жуда кўп эди. Баъзи ишбилармон амакилар эса ўйинга ўзининг кичик автобусида келиб, ўйиндан сўнг одамларни 6 пенс эвазига уйига олиб бориб қўярди. Бу уйга олиб борадиган альтернатив вариант эди. 2002 йил “Хэмпден”да “Реал” 2:13 ҳисобида ғалаба қозонган финалга тушиш ва “Манчестер Юнайтед”га ҳам ушбу газонга чиқиш имкониятини бериш унитилмас воқеа бўларди.



Ушбу йилда амалга оширган яна бир катта ишларимиздан бири, Карлуш Кейрушнинг менга ассистент сифатида ишга кириши бўлди. Ўтган мавсум “Арсенал” дублни амалга оширди, Рой кин эса 2002 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг тўғри уйга равона бўлди. Шу сабабли Премьер-лигада янги мавсумнинг бошланишидан олдин бир неча муаммони ечиш керак эди. “Сандерлэнд” вакили Жейсон Макатирни тирсаги билан ургани учун, Рой майдондан четлатилди. Мен эса Ройнинг белини операция қилдириш мақсадида унга йўлланма бердим ва шундан сўнг у тўрт ой майдонга туша олмади. Бу воқеадан сўнг биз ўйинимизни сусайтирдик ва “Болтон”га ўз майдонимизда, “Лидс”га эса сафарда ютказиб қўйдик. Биз фақатгина бошланғич олтита ўйиннинг иккитасида ғалаба қозона олдик холос ва бундай натижа билан мусобақа жадвалининг тўққизинчи ўринидан жой олдик. Сўнгра, тўлиқ тузалиб сафга қайтишлари ва иккинчи даврада яхшироқ ўйнашлари учун, жароҳат олган ўйинчиларимга операция қилдиришга рухсат бердим.

2002 йилнинг сентябрь ойида ишларим ёмонлаша борди. Жамоатга мураббийнинг қилаётган ишлари ёқмай қолса, унга қараб ҳужум қилишлари аниқ. Устига-устак мен ОАВ билан суҳбатлашмасдим, мухбирлар саволига тўлиқ жавоб бермасдим, уларга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бермасдим ва ҳеч қачон дастхат бермасдим, шунинг учун улардан ёрдам кутишдан ҳеч қандай фойда йўқ эди. Бошқа менежерлар ОАВ билан суҳбатлашганлари ва улар билан тез-тез учрашиб турганлари боис уларга ўзларини оқлаш учун салгина вақт бор эди, - узоқ муддат эмас. Бошингни қилич кесиши ёки кесмаслиги, фақатгина қўлга киритилган натижага боғлиқ эди.
Омад сендан юз ўгира бошлаганда, ОАВ томонидан босим уюштираларди. Шундай пайтларда ҳар доим газета, журнал ва турли янгиликлар сарлавҳасида “Ферги сенинг давринг ўтди, энди кетсанг ҳам бўлаверади” деган гапларни ўқиш мумкин эди. “Яна қанча ўз ўрнингда қоласан” қабилидаги гаплар ҳам учраб турарди. Бундай гапларни фақатгина кулга билан қарши олиш керак холос, чунки жазавага тушиш бу - ҳайвонинг иши. Шу давр оралиғида мен ҳаққимда турли хилдаги илиқ гаплар ҳам чиқди, чунки мухбирлар бизнинг қўлга киритаётган улкан ютуқларимиздан ҳам руҳланишарди. Аммо сени даҳо дейишлари билан бирга, ахмоқ ҳам дейишларига тайёр туришинг керак.



Мэтт Басби шундай деган эди: “Ёмон ўйнаб турганингда, газета ўқишнинг нима ҳожати бор? Масалан мен, умуман ўқимаганман”. У ОАВ унчалик ҳам ривожланмаган даврда яшаган эди. Мэтт ҳар доим мақтов ва танбеҳ оралиғида яшасада, уларнинг ҳеч бирини кўнглига яқин олмас эди.

Омад келганидан ҳам, омадсизликда ҳам нимани канда қилмаслик керак, - албатта машғулотларнида. Доимий ишлаш, олдинга қўйган талабларга эътибор қаратиш, аниқ мақсад ва вазифаларга қараб қадам ташлаш, ҳар доим яхши натижани қўлга киритишимизга ёрдам берган. Агарда “Юнайтед”нинг бирорта ўйинчиси устма-уст бир неча бор “панд” бериб қўйса, унинг жазаваси тутиб кетарди. Бундай ҳолатга улар ҳеч ҳам чидолмасдилар. Аммо баъзида энг яхши ўйинчилар ўзларига бўлган ишончни йўқотар эдилар. Ҳаттоки Кантонада ҳам ўз кучига ишонмаслик хуружи тутиб қоларди. Айнан шунинг учун машғулотлар давомида ўйинчининг ҳатти-ҳаракати синчиклаб текшириларди ва умумий гуруҳга қўшилиб, мураббийлар штабидан тегишли кўрсатма оларди.

Мен ишлаган ўйинчилар орасидан фақатгина Дэвид Бекхэм, ўз хатолари таъсирига кириб қолмасди. У ҳаётида ўйнаган энг ёмон ўйинида ҳам ўзини оқлаб чиқарди. Дэвид охиригача ўзини ҳимоя қиларди. Бундай қобилият унга атрофидагилар таъсирида пайдо бўлганми ёки йўқми буни билолмадим-у, аммо у ёмон ўйнаганини ҳеч қачон тан олмасди.

Мен эса унинг бундай қобилиятига тан бермай иложим йўқ эди. Бу ажойиб хусусият эдида. Унинг ҳаракатларидаги хатоликлар сонининг кўплигига қарамай (унинг эмас, менинг нуқтаи назарим билан қараганда), у ҳар доим тўп эгаллашга интиларди. Унинг ўз кучига бўлган ишончи ҳеч қачон сўнмасди. Лекин шуни тан олиш керакки, бундай хусусият кўплаб футболчилар ва мураббийларда мавжуд. ОАВ бўладими ёки мухлисларми - ким бўлишидан қатъий назар, жамоатнинг нигоҳи ҳаттоки сен яшириниб турган зирхни ҳам тешиб ўтишга қодир.



Ноябрь ойида биз тубга шўнғиб бўлган эдик. Биз шаҳар дербисида “Мэйн Роуд”га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Бу мағлубият Гари Невиллнинг хатоси билан бўлди. Чунки у тўпни ўтказиб юборди ва Шон Гоутер “Сити”нинг иккинчи голини киритаётган пайтда, Гари унга позиция учун курашда ютказиб қўйди. Ушбу ўйиндан сўнг мен ўйинчилардан уларнинг кайфияти ҳақида сўрай бошладим. Ечиниш хонаси, мағлубиятга учралган дербидан сўнг, бориш мумкин бўлган энг ёмон жойлардан бири бўлиб туйиларди. Ўйиндан олдин эски дўстим ва “Сити”нинг ашаддий мухлиси бўлган Кит Пиннер менга шундай деди:

-Агар бу ўйин “Мэйн Роуд” тарихидаги сўнгги дерби бўладиган бўлса, ўйиндан сўнг бирор тетикроқ ичимлик ичишга ўтирармиз?
Унинг мулойимлик билан қилган таклифидан сўнг мен шундай деб жавоб бердим:
-Ғалабага эриша олсак албатта ичамиз.
Мағлубиятга учраганимиздан сўнг автобусга ўтирганимда, бирдан телефоним жиринглаб қолди. Бу Пеннер эди.
-Қаердасан энди? – деб сўради. – Келасанми ёки йўқми?
-Жин урсин сени, - деб жавоб бердим. – Сени бошқа кўришни истамайман.
-Бадбахт омадсиз, - деб кулди Пиннер.

Бўлар иш бўлди деб, ундан хабар олгани уйига бордим.
Ўша мавсумнинг охирида Гари Невилл шундай деди: “Биз ёмон аҳволда қолган эдик ва мухлислар бизни қаттиқ танқид қиладилар деб қўрқдим”.

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)


4-бобнинг давоми яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика