UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  17 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди Янгиликлар

Саудия Арабистонидан навбатдаги юриш! "Ал Аҳли" "Челси" харид қилмоқчи бўлган форвард учун таклиф суммасини оширди

Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси Англия терма жамоаси форварди трансферига жиддий киришган кўринади.

Жидданинг "Ал Аҳли" жамоаси "Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоунини қўлга киритмоқчи ва таклиф этилган суммани янада оширди.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, арабларнинг дастлабки таклифи 35 миллион фунт стерлинг бўлган ва инглизлар бу таклифни рад этишган. "Брентфорд" аввалроқ Тоунининг трансферини 70 миллионга баҳолаётганди, лекин форварднинг ўзи клубини алиштирмоқчилиги туфайли "арилар" нархни бироз туширишга розилар.

Бундан ташқари, форвард учун курашда "Челси" ҳам иштирок этмоқчи. "Футболчилар инқирози"га учраган лондонликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужумчи сотиб олмоқчи. "Арилар" тахминан 45 миллион фунт (53 миллион евро / 58 миллион доллар) эвазига Тоуни билан хайрлашишга тайёрлар.

Ўз навбатида, Тоуни ва унинг оиласи Саудия Арабистонидан бўлган таклифга якуний жавобларини ҳали айтишмаган.

Фаолияти давомида Айвен Премьер-лиганинг 85 ўйинида майдонга тушган ва 35 та гол уришга эришган. 

Саудия Арабистони чемпионатининг ўтган мавсумида "Ал Аҳли" учинчи ўринни эгаллади.

"Ал Ҳилол"? "Ал Насср"? "Ал Иттиҳод"? Йўқ "NEOM SC"!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика