"Сассуоло" тўпурари билан шартномасини узайтирди

Mirjalol Normatov
24 окт 2019, 00:22
"Сассуоло" форварди Доменико Берарди жамоаси билан шартномасини 5 йилга узайтирди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, 25 ёшли футболчининг янги шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.

Берарди 2012 йилдан буён "Сассуоло" таркибида ҳаракат қилмоқда. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 6 ўйинда 6 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express