Сарри Роналдуни танқид қилди

Mirjalol Normatov
16 июн 2020
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Италия Кубоги доирасида "Милан"га қарши ўйиндан кейин Криштиану Роналдуни танқид қилди.

"Роналду дастлабки 30 дақиқаликда яхши ўйнади, кейин эса йўқолиб қолди. Бунинг сабаби сифатида унинг жисмоний ҳолатини келтиришим мумкин. Криштиану аслида исталган нуқтада, ҳаттоки ҳимояда ҳам фойдали ҳисобланади. Статистика эса бироз ёмон бўлди. Аммо унинг иқтидорига ишонаман", - деди Сарри.

Ушбу учрашувда Роналду пенальти ура олмаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal