Сардор Азимов: “Фарғона Ҳокими кубогида ғолиблик учун курашамиз”

Alisher
22 янв 2022, 18:40
“Локомотив” – “Қўқон-1912” (2:1) ўртасида кечган назорат учрашувидан сўнг қўқонликлар ярим ҳимоячиси Сардор Азимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги ўйиндан кейинги фикрларингиз қандай?

 - Ўйин яхши бўлди. Бу бизнинг Тошкентдаги иккинчи назорат учрашувимиз бўлади. Бу ўйинлар орқали футболчилар секин-аста оптимал формасига кириб бормоқда. Ўйиндан кейин бир неча кунга дам берилади. Насиб қилса, Фарғона кубогида иштирок этамиз. 

- Тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Машғулотларимиз бош мураббийнинг режасидек кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилмоқда. Таркибда йўқотишлар бўляпти. Дейлик, жароҳатлар ва касал бўлганлар бўлиб турибди. Шунга қарамай, тайёргарлик жараёни яхши давом этмоқда. 

- Раҳбарият жамоа олдига қандай мақсадларни қўйди?

- Ҳали бу борада гаплашилгани йўқ. Чунки таркибда бир нечта футболчиларимизда биз билан бирга эмас. Таркибимиз тўлиқ бўлганидан сўнг барчаси гаплашилади ва мақсадлар қўйилади. 

- Яқинда Фарғона Ҳокими кубоги бошланади. Унда асосий мақсад нима?

- Албатта, чемпионлик.


ФОТО  2та пенальти, 3та гол ва кутилмаган меҳмон. "Локомотив" - "Қўқон-1912" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ

ВИДЕО  "Локомотив" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги назорат ўйинидан видеолавҳа 

Назорат ўйини. "Локомотив" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia