UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

Сардинияга саёҳат бошланмоқда! Янгиликлар

Сардинияга саёҳат бошланмоқда!

Элдор Шомуродовни янги клубида нималар кутмоқда?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси янги мавсумни "Кальяри" саифда бошлайди. Бугун Шомуродовнинг янги жамоаси А Сериянинг 1-тури доирасида "Торино"га қарши майдонга тушади. Қизиқ томони, "Рома"дан кетиши кутилаётган Шомуродовга "Торино" ҳам қизиқиш билдирганди, аммо якунда бу келишув амалга ошмади ва Элдор "Кальяри" сафида ўз спорт формасини тиклаб олишига умид қиламиз. 

Торино

Серия А . 1-тур

21/08/2023, 22:30

0
:
0
Тугади

Кальяри

Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino, 20296 томошабин

Бош ҳакам: Francesco Cosso

45'
90'
36'  Алессандро Буонджорно
46'  Янн Карамо (Неманья Радоньич)
68'  Никола Влашич (Пьетро Пеллегри)
68'  Самуэле Риччи (Кароль Линетти)
75'  Рикардо Родригес (Давид Зима)
87'  Антонио Санабрия (Симоне Верди)
46'  Эдоардо Гольданига (Алессандро Ди Пардо)
61'  Гаэтано Ористанио (Якуб Янкто)
61'  Зиту Лувумбу (Элдор Шомуродов)
71'  Наитан Нандес (Леонардо Паволетти)
87'  Адам Оберт (Алессандро Дейола)
90'  Леонардо Паволетти

Бугун сиз билан Кальяри шаҳри, жамоаси, бош мураббий ва таркибдагилар ҳамда янги мавсумдан нималар кутиш ўринли эканлиги ҳақида гаплашамиз.    


Шаҳар 

Кальяри - Сардиния оролида жойлашган шаҳар. Бу оролнинг энг катта шаҳари ҳисобланади, унинг номи эса "қалъа"дан келиб чиққан. 1949 йилда Кальяри расман Италия республикасининг Сардиния автоном вилояти пойтахти сифатида эълон қилинади. Шаҳар аҳолиси 160 минг нафар инсонни ташкил қилади, Шаҳар олди ҳудуди билан қўшганда бу кўрсаткич 400 мингга етади. Шаҳар ўрта ер денгизининг муҳим савдо маркази бўлиб, Италиянинг энг нуфузли курортларидан бири ҳисобланади.


Жамоа

"Кальяри" Италия ўлчовларида олсак, у қадар қадимий жамоа эмас. Клубга 1920 йилда асос солинган ва жуда узоқ вақт қуйи лигаларда иштирок этиб келган. Сабаби оролда футболга бўлган эътибор у қадар юқори даражада бўлмаган. Илк бор "Кальяри" 1964 йилда А Серияга чиққан ва 7-ўринни эгаллаган. 1969 йилда жамоа 2-ўринни банд этади, яна бир йил ўтиб, тарихиида илк бор "скудетто"ни қўлга киритди. У пайтлар жамоа сафида афсонавий Луижи Рива поралаганг даврлар эди. Афсус, "Кальяри" эртага узоқ давом этмади, орадан 5 йил ўтиб, клуб А Сериядан тушиб кетади. Элитага қайтишни эса мухлислар 1988 йилгача кутишига тўғри келди. Бу натижада эришган жамоа бош мураббийи эса ёш ва келажаги порлоқ дейилаётган Клаудио Раньери эди.

Ўтган вақт давомида клуб А Сериядан бир неча бор тушиб кетди ва қайтди. Элитада узоқ вақт жойини сақлаб қолишга Сардиния клуби ҳозирча эриша олмаяпти. Ўз навбатида жамоанинг принципиал рақиблари бор — "Катания", "Мессина" ва "Палермо". Ушбу жамоаларнинг "Кальяри" билан тўқнашувини италияликлар сардино-сицилия дербиси деб аташади.


Ўтган мавсум

Жамоа Б Серияда қишгача ўз ўйини топа олмай қийналди ва А Серияга чиқиш имкониятлари у қадар юқори баҳоланмаганди. Январь ойида эса кутилмаганда, жамоа бошқаруви Клаудио Раньерига топширилди. Тажрибали мураббий жамоани уйғота олди ва якунда 5-ўрин банд этилди. Плей-офф босқичидаги иштирокдан қойил қолмай илож йўқ. Муҳим оралиқда жамоа "Венеция", "Парма" ва "Бари"ни енгиб А Серияга қайтди. Раньери жамоанинг ҳимоясида тартиб ўрнатишга ва ҳужумчиларни янги қирралари очилишига сабабчи бўлди. Таъкидлаш лозим, "Кальяри" қолганлардан фарқли равишда плей-офф босқичида биринчи рақам бўлиб, ўз ўйинини ўтказишга уриниб ўйнади.


Бош мураббий

"Кальяри"нинг бугунги кундаги бош мураббийи Клаудио Раньери эканлигида ўзгача бир маъно бор. Қачонлардир айнан у "Кальяри"ни С1 Сериядан А Сериягача олиб келган. Ёш италиялик мураббий учун, яна у пайтларда бунақаси деярли йўқ эди. Тажрибали мутахассис "Кальяри" у учун охирги клуб бўлишини маълум қилиб улгурди. Бироқ Раньери шуни қўшимча қилдики, бу дегани у тез орада кетмоқчи эмас, у "Кальяри" билан муваффақиятга эришишига ишонмоқда. Фаолияти давомида Италия, Испания, Греция, Франция ва Англиянинг кўплаб клубларида ишлаган мураббийнинг энг эсда қоларли натижаси 2015/16-йилги мавсумда, у камтар "Лестер" билан АПЛ чемпиони бўлганлиги турган гап. Ўша эртакнамо мавсум орқали Клаудио футбол ишқибозларига имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқлигини эслатиб қўйди.

Ҳозир синьор Клаудио 71 ёшда. Бунга қарамай, у ҳамон серқувват, тиниб-тинчимайдиган мутахассис. Буни "Кальяри" билан қайд этилган сўнгги натижалар ҳам исботлаб турибди. Айнан мураббийнинг улкан тажрибаси жамоа мавсумнинг аутсайдерларидан бири бўлиб қолмаслигига ёрдам беришига ишонишмоқда Раньери фаолияти давомида шунчалик кўп нарсани кўрганки, уни хайрон қолдириб, ёки шошириб қўйишингиз деярли имконсиз.


Рақобатчилар

Бугунги кунда "Кальяри" таркибида 4 та ҳужумчи бор ва бу примавера ўйинчиларисиз ҳисоблаганда. Уларнинг ичида биринчи навбатда Жанлука Лападуллани ажратиб кўрсатиш мумкин. 33 ёшли форвард Б Серияда 25 та гол урди. Бироқ ҳозир у жароҳатланган ва ноябрь ойидагина сафга қайтади. Шунингдек, "Кальяри" сафида, ўтган мавсум 7 та гол урган янада ёши улуғ Леонардо Паволетти ва ёш иқтидор Зито Лувумбу ҳам бор. "Палермо"га қарши учрашувда ҳужумда Паволетти-Ористано дуэтига ишонч билдирилди, аммо Ористано соф ҳужумчи эмас. Қўшимчасига, айнан Лувумбу ва Шомуродов майдонга тушгач, жамоа ўйини ижобий томонга ўзгарди. Тўғри, Элдорнинг рақобатчилари ўта кучсиз деб бўлмайди, лекин ҳамюртимиз жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлишига яхши имконият мавжуд, айниқса Лападулла сафда йўқлигида.


"Кальяри"дан янги мавсумда нималар кутиш мумкин?

Охирги икки мавсум Шомуродов учун очиқчасига қийин ўтди, айниқса ўтган мавсум қатор сабабларга кўра, ўта омадсиз бўлди. Элдор мавсум давомида бор йўғи 1 та гол урди ва жамоаси А Сериядан тушиб кетди. Шунга қарамай, Италияда Шомуродовга қизиқаётганлар кам эмас. Апеннин ярим оролидагилар форвард улкан салоҳиятга эга деб билишади ва унинг меҳнаткашлиги, рақиб ҳимоясини мунтазам босимда ушлаб туришини қадрлашади. "Специя" аввал бошидан ноаниқ танловдек туюлган бўлса, "Кальяри" аксинча, ўзбекистонлик футболчи фаолиятини қайта жонлантириши учун идеал вариант.

Элдор ҳужумкор футболни хуш кўрадиган жуда тажрибали ва кучли мураббий қўлига тушди. Бу жуда муҳим, чунки ўша "Специя" бундай фактор билан мақтана олмасди. Раньери Шомуродовга кўп имкон бериши аниқ, айниқса ҳозир, Лападулла жароҳат сабаб сафда йўқлигида. Бу ҳолатда яна имкон қадар тезроқ гол уриб олиш муҳим. Элдор ўзига бўлган ишончни ҳис қилиши керак. Анча вақт кутган бўлсада, "Рома"да ва қисман "Специя"да бу нарса йўқ эди.

Футбол "Кальяри" 4-4-2 ёки 4-4-1-1 схемаларида ўйнаши мумкин, Шомуродов эса бу схеманинг олди чизиғида ҳам, дуэтда ҳам бирдек фойдали ўйнай олади. Бир қанча вақт ўтиб Шомуродов-Лувумбу жуфтлиги яхши натижалар бера бошлаши ҳеч гап эмас. 

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, Шомуродов ниҳоят ўзи учун мос муҳит ва мураббийни топди. Сардинияда у яна асосий ўйинчига айланиши ва футболдан завқ ола бошлаши мумкин. Шомуродовга жамоаси муваффақиятларга эришишини ва бунга ўз голлари билан ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика