Самарқандда халқаро турнир ўтказилди

Xayrulla Xoliqov
27 апр 2018, 12:56
Самарқандда вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси томонидан 20-26 апрель кунлари 2008-2009 йилда туғилган болалар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди.

Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақага Ўзбекистон жамоаларидан ташқари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан "Бешикташ" болалар жамоаси ҳам ташриф буюрди. 

Икки ёш тоифасида жами 24та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ғолибларни тақдирлаш маросими “Динамо” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди. Ташкилотчилар,  Самарқанд футболи фахрийлари ва бир қатор фидойи инсонлар турнир ғолиби ва совриндорларига диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширишди.

Мусобақада жамоалар қўйидаги ўринларни қўлга киритишди: 

2009 йилда туғилган футболчилар:
Финал: “Бунёдкор-А” - “Бунёдкор-Б” 3-0
1-ўрин “Бунёдкор-А” (Тошкент)
2-ўрин “Бунёдкор-Б” (Тошкент)
3-ўрин “БЎСМ-1” (Самарқанд)
3-ўрин “Бешикташ” (Қирғизистон, Бишкек)

2008 йилда туғилган футболчилар:
Финал: “Спартак”-“Пахтакор-А” 3-1
1-ўрин “Спартак”(Тошкент)
2-ўрин ”Пахтакор-А”(Тошкент)
3-ўрин “Бухоро” (Бухоро)
3-ўрин “Бунёдкор”(Тошкент)

Ўхшаш янгиликлар

Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›