UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  5 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Ҳамюртлар Кубоги - 2016". Бош соврин мезбонларда қолди Янгиликлар

"Ҳамюртлар Кубоги - 2016". Бош соврин мезбонларда қолди

Олти кун давом этган "Ҳамюртлар Кубоги" халқаро болалар мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти футбол федерацияси раҳнамолигида ташкил қилинган мусобақада жами 48та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Финалга қайсидир маънода мусобақа мезбони бўлган Тошкент вилояти терма жамоаси ва Андижоннинг "УзДонгЖу" клуби тарбияланувчилари етиб келишди. Голларга бой тарзда ўтган учрашувда Тошкент вилояти терма жамоаси йирик 4:0 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. 

Учинчи ўрин Андижоннинг бошқа бир жамоасига насиб қилди. "Андижон-1" Янгийўл туманидаги футболга ихтисослашган мактаб интернат тарбияланувчиларидан иборат жамоани йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0.

Мусобақа якунлангач, ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда чизиқлар бўйича турнирнинг энг яхшилари ҳам аниқланди. Шу тариқа 27 маротаба ўтказилган "Ҳамюртлар Кубоги" мусобақаси ўз якунига етди. 


3-ўрин учун

"АНДИЖОН-1" - ЯФМИ-1 - 3:0

Голлар: Иззатилла Ўринов, 29 - 1:0. Беҳруз Жумаев, 31 - 2:0. Дониёр Аҳмадалиев, 43 - 3:0. 


ФИНАЛ

ТОШКЕНТ вилояти т.ж - "УЗДОНГЖУ" - 4:0 (2:0)

16 апрель. Қибрай. "Қибрай" марказий стадиони. 

Бош ҳакам: Искандар Зоитов.

Голлар: Ҳикматилла Гапаров, 7 - 1:0. Ҳикматилла Гапаров, 9 - 1:0. Фаррух Ҳошимов, 37 - 3:0. Искандар Бусинов, 41 - 4:0.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика