UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  0 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  7 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Финалчилар аниқ! Янгиликлар

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Финалчилар аниқ!

28 йилдан бери ўтказиб келинаётган "Ҳамюртлар Кубоги"нинг финалчилари аниқланди!

Бугун нақд 54(!)та жамоа қатнашган хотира турнирида иштирокчилар сони нафақат мусобақа тарихида, балки юртимизда ўтказиладиган болалар турнирлари орасида ҳам рекорд даражага чиққан "Ҳамюртлар Кубоги" ярим финал ўйинлари ўтказилди.

Ярим финал учрашувлари олдидан ҳал қилувчи ўйинларга етиб келган тўрт жамоа расмийлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернатининг майдонида бўлиб ўтган ярим финал баҳслари анчагина қизиқарли кечди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, Олмалиқнинг БЎСМ ва Қибрайнинг "Қибрай-1" жамоалари ўртасидаги учрашув томошабоп ўтди. Гарчи беллашувда қибрайлик ёш футболчилар ғалаба қозонган бўлсада, ўйин давомида устунлик олмалиқликлар тарафида бўлди. Руслан Гамадеев шогирдлари ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлган беллашувнинг катта қисмида рақибидан устунлик қилишди. Дарвозани ишғол қилиш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди. Аммо омад келмаса қийин экан. Аксинча, қибрайлик болалар деярли ҳар бир ҳужумдан унумли фойдаланишди ва финалга йўл олишди.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса, Тошкент вилояти терма жамоаси Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернат тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқишди. Биринчи ярим финал ўйинидан фарқли равишда бу сафар майдонда устунлик қилган жамоа ғалаба қозонди. Амалда мезбон ҳисобланган янгийўллик болалар вилоят термасига нисбатан мазмунли ўйин намойиш қилди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эртага мусобақанинг финал ва учинчи ўрин учун учрашувлари ўтказилади. Айтиш керак, мусобақанинг ёпилиш маросимида бир қатор расмийлар иштирок этиши кўзда тутилган. Қолаверса, марҳум "пахтакорчилар" - Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Олим Ашировнинг хотираси учун ўтказилаётган мазкур мусобақанинг ёпилиш маросимига Жанубий Корея республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг расмий вакили ҳам қатнашишини билдирган.


"ҲАМЮРТЛАР КУБОГИ - 2017"

Ярим финаллар    

БЎСМ (Олмалиқ) - "ҚИБРАЙ-1" (Қибрай) - 1:3 (0:2)

Бош ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Қанот ҳакамлари: Равшан Мавлонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Аҳрор Усмонов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

Голлар: С.Худойназаров, 3 - 0:1. С.Худойназаров, 18 - 0:2. М.Собиров, 45-пенальтидан - 0:2. А.Салимов, 48 - 1:3.


ЯФМИ-2 (Янгийўл) - ТОШКЕНТ вил.т.ж. - 2:0 (2:0)

Бош ҳакам: Равшан Мавлонов.

Қанот ҳакамлари: Аҳрор Усмонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

Голлар: Шокир Шарифжонов, 7 - 1:0. Диёрбек Мамадалиев, 20 - 2:0.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика