Мбаппе фаолиятидаги 20-совринни ютди

Omonjon To`xtamirzayev
19 дек 2024
Энди у ҳамюртлари орасида 9-ўринда, етакчи эса Карим Бензема (33 та соврин).

Килиан Мбаппе франциялик футболчилар орасида совринлари сони бўйича 9-ўринга чиқиб олди.

Тунда форвард "Реал" билан навбатдаги совринни қўлга киритди, бу Мбаппе учун фаолиятидаги 20-трофей бўлди.

Патрис Эвра ва Блез Матюидида 21 тадан кубок бор. Бу борада францияликлар орасида рекордчи – 33 титул билан Карим Бензема.

ТОП-6дан Кингсли Коман (27), Франк Рибери, Адриен Рабьо (23 тадан), Биксант Лизаразю ва Рафаэль Варан (22 тадан) ўрин олган.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Stats Foot