Салоҳ келажаги борасидаги саволга жавоб берди

Mirjalol Normatov
18 янв 2021, 22:43
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

Олдинроқ унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётганлиги айтилганди.

"Агарда мендан келажагим борасида сўрасангиз, яна қайтариб айтаман: "Ливерпуль"да қолишни истайман. Аммо барчаси клуб раҳбарларига боғлиқ.

Сўнгги дақиқаларгача жамоа учун бор кучимни бераман. "Ливерпуль" билан кўплаб совринлар ютмоқчиман", - деди Салоҳ.

Унинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo