Саидкомил Акбаров: "Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди"

Narzulla Saydullayev
28 июл 2019, 21:55
А ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқтепа" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Саидкомил Акбаров сайтимизга интервью берди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. "Истиқлол" кучли жамоа, улар бежизга пешқадамлик қилаётгани йўқ. Рақибимизнинг кучидан келиб чиқиб, учрашувга астойдил тайёргарлик кўрган эдик.

Чемпионатда юзага келган танаффусда ташкил этган йиғинимиз бизга фойда берди деб айта оламан. Чунки бугун заҳирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди ва шунинг ҳисобига ғалаба қозондик. "Истиқлол" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман - дейди Саидкомил Акбаров.

Бекзод Толибов ёзиб олди


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›