

Биринчи бўлим сўнгида германиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисининг ортидан ушлаб қўлидан тишлашга уринди. Поль бўлган ишни бош ҳакамга маълум қилди. Аммо Карлос дель Серро Гранде немисга карточка кўрсатмади.
Шу боисдан УЕФА ҳам эпизод учун иш олиб бормайди. Ўз навбатида ўйиндан кейин Погбанинг ўзи ҳам УЕФАга мурожаат қилиб, Рюдигерни дисквалификация қилмасликни сўраган.



