

"Совринни "Ливерпуль"га ҳозирданоқ топширса ҳам бўлади. Жамоа ушбу мавсумни ишонч билан ўтказди ва турнир жадвалида катта фарқ билан олдинга ўтиб олганди. Улардан чемпионликни тортиб олиш жуда ёмон иш бўлади", - деди Рюдигер.
Эслатиб ўтамиз, март ойида АПЛ ҳам коронавирус сабабли тўхтатилганди. Премьер-лиганинг 29 туридан кейин "Ливерпуль" турнир жадвалида яқин таъқибчисидан 25 очколик фарқ билан ўтиб кетганди.



