Ругани "Кальяри"да қолмоқчи

Alisher
16 мар 2021, 16:03
"Кальяри"да ижара асосида ўйнаётган Даниэле Ругани клубда қолишни хоҳламоқда.

Бу ҳақда футболчининг агенти Давиде Торчиа айтди.

"Кўрамиз, мавсум қандай якунланаркан. Даниэле унга барчасини бошидан бошлашни таклиф қиладиган жамоа излади. У 26 ёшида бунга муҳтож.

Биз "Кальяри" билан ишлашни давом эттиришни хоҳлардик, аммо биз дастлаб буни "Ювентус" билан муҳокама қилишимиз керак", - дейди агент.

26 ёшли футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia