UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  14 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Рўзиқул Бердиев: "Икки нафар ҳужумкор ўйинчини таркибга қўшиб олишни режа қилганмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Икки нафар ҳужумкор ўйинчини таркибга қўшиб олишни режа қилганмиз"

"Насаф" ва "Истиқлол" клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Режамиз бўйича, олдинроқ "Истиқлол" билан ўйнашимиз керак эди. Бу бизга жуда фойдали ўйин бўлди. Тайёргарлигимизни яхши даражага чиқариб олдик. "Истиқлол" билан биринчи марта тўқнаш келдик. Бу жамоани ҳамма яхши билади. Тожикистон терма жамоаси асоси, мамлакат флагмани десак ҳам бўлади. Рақиб биз билан келишганда, бундан роса хурсанд бўлгандик. Ўйин режамиз бўйича ўтди. Баъзи камчиликлар кузатилди, аммо асосий мақсадга эришдик. Рақибга камроқ имконият беришни режа қилгандик. Тўпсиз ҳаракатларимизда буни уддаладик. Бугунги кўзланган мақсад ўйин амалиёти эди. Бунга биз эришдик. 

- Жаба Жигаурининг жамоага таклиф қилингани бежизга эмаслиги кўринди. Ундан келажакда нималар кутмоқдасиз?

- Биз ҳар бир ўйинчини таклиф қилганда, чуқур ўрганамиз. Унинг ўйинлари қай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатиб турибди. Жигаури жисмоний ҳолатини бироз яхшилаб олса, жамоамизга бундан ҳам кўпроқ нафи тегади.

- Трансфер ойнаси очиқ. Янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олиш бўйича режалар қандай?

- Ҳозир режамиз бўйича иккита ўйинчини таркибга қўшиб олишимиз керак. Улар ҳужумкор ўйинчилар бўлади. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика