Россия премьер-лигаси. 17-турнинг барча ўйинлари сукут билан бошланади

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2013, 17:44
Россия-премьер лигасининг 17-туридан ўрин олган барча ўйинлар Қозон аэропортидаги ҳалокат қурбонларини ёд этиш билан бошланади.
17 ноябрь куни Қозон аэропортида "Татарстан" авиакомпаниясига тегишли, Москвадан учиб келаётган "Боинг 737-500" ҳаво лайнери қулаб тушганди. Самолёт бортида бўлган 50 нафар инсон вафот этди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru