Россия Кубоги чорак финалига қуръа ташланди. "Уфа" сафарда ўйнайди

Eldor Akmurzayev
3 мар 2021, 20:20
Бугун мусобақа 1/4 босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган “Уфа” сафарда “Аҳмат” билан тўқнаш келади. Ушбу босқич баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади ва 7-8 апрель кунлари ўтказилади.

Жуфтликлар билан танишинг:

“Аҳмат” — “Уфа”

“Арсенал” — ЦСКА

“Крилья Советов” — “Динамо”

“Сочи” — “Локомотив”

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru