UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Жан: “Шартномам ниҳоясига қадар бор кучим билан ҳаракат қиламан”  0 02:05“Барселона” 7-рақамни Гризманн учун сақлаб турибди  1 00:54Пеллегрини Маскеранони келаётганини тасдиқлади  2 00:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:14Ван Перси яна қадрдон жамоасида тўп тепади  5 23:55Спалетти “Интер”га Витцелни таклиф қилмоқчи  4 23:50Olamsport: Истомин Дубайдаги турнирда иштирок этади, Гандболчиларимиз Эронга ҳам ютқазишди ва бошқа хабарлар  1 22:43“Насаф” ўз сафига сербиялик ҳимоячини қўшиб олди  26 22:22Мақсуд Каримов “Насаф” билан шартнома тузди ва жамоа йиғинида иштирок этмоқда  13 21:572017 йил футболи рақамларда  8 21:28АПЛда стадионларга мухлислар ташрифи қай даражада?  10 20:59Моуриньо Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишига розилик берди  25 20:38Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт  62 20:32Эмери: "Кавани - тўпурар, Неймар - етакчи"  9 20:04Карикатура: "Барселона" таслим этилди  5

Россия. 20-тур. "Локомотив" ғалаба қозонди, Денисовдан голли пас Янгиликлар

Россия. 20-тур. "Локомотив" ғалаба қозонди, Денисовдан голли пас

Россия премьер лигасининг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Крилья Советов" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Локомотив – Крилья Советов  2:1
10 март, 17.30, «Локомотив»
Голлар:
1:0 – 18 Н′Дойе,  2:0 – 77 Оздоев,  2:1 – 87 Драгун.
Локомотив – Абаев, Шишкин, Виталий Денисов, Михалик, Дюрица, Ткачев, Шешуков, Чорлука, Буссуфа (Оздоев, 59), Самедов (Майкон, 75), Н′Дойе (Павлюченко, 70).
Крилья Советов – Веремко, Ятченко, Верховцов, Амисулашвили, Цаллагов, Форбс, Горо (А. Чочиев, 72), Махмудов, Драгун, Немов, Корниленко (Кабальеро, 63).
Огоҳлантиришлар: Цаллагов (80), Махмудов (90).


                                     Матнли трансляция
                                             ЯНГИЛАШ

90+4.
Ўйин тугади. "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Россия чемпионатида якка пешқадам бўлиб олди
90+3. Огоҳлантириш. "Крилья Советов".
Маҳмудов
90+2.
"Крилья Советов" яна гол уриш учун ҳаракат қилмоқда.
90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
87.
Денисов майдонда ётибди. Ҳамюртимиз ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетди ва майдонга ноқулай йиқилди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди ва ўйин давом этади
86. Чочиевнинг пасидан сўнг Станислав Драгун ажойиб зарба билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди - 2:1.
86. ГОООООООООООООООООЛ. Драгун 2:1
85. Яна бир зарба!
Оздоев жамоаси бошлаган ҳужумни 26 метрлардан йўллаган зарбаси билан тугатди. Бу сафар унинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди
81.
Агар "Локомотив" бугунги ғалабани сақлаб қолса 43 очко билан пешқадамга айланиб олади
79. Огоҳлантириш.
"Крилья Советов". Цаллагов
76. Роман Павлюченко рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва очилиб бораётган Оздоевга узатди. Захирадан майдонга тушган Оздоев 16 метрлардан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди!
75. ГООООООООООООООООООООЛ 2:0 Оздоев
73. Ўзгариш. "Локомотив".
Самедовнинг ўрнига Майкон майдонга тушди
71. Ўзгариш. "Крилья Советов".
Горе ўрнига Чочиев майдонга тушди
70.
Ткачев чап қанотдан олдинга ўтди ва йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди
69. Ўзгариш. "Локомотив".
Ндойе ўрнига Павлюченко майдонга тушди
68.
Павлюченко майдонга тушишга тайёрланмоқда.
66. Хавфли вазият!
Самедов жарима тўпини амалга оширди. Унинг узатган тўпини Ндойе боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
63. Ўзгариш. "Крилья Советов".
Корниленко ўрнига Кабальеро тушди
60. Ндойе рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб орқароқда турган Ткачевга тўп узатди. Унинг тўхтатмасдан дарвозага йўллаган кучли зарбасидан сўнг Веремко тўпни қайтарди
59. Ўзгариш. "Локомотив".
Буссуфа ўрнига Магомед Оздоев майдонга тушди
56.
Чап қанотдан Цаллаговнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. қайтган тўп яна жарима майдонига узатилди. Илья Абаев яна ўзини кўрсатди.
55.
Энди Буссуфа жарима майдони ёнидан дарвозага зарба берди, тўп Верховцовнинг юзига тегиб қайтди.
51.
Корниленко жарима майдони ёнида тўпни эгаллаб олдиб марказ томон юрди ва зарба берди. Ўта ноаниқ
50.
"Локомотив" ҳозирча тўпни эгаллаб туришда жуда катта устунликка эга: 73га 27.
49.
Майдон марказида Ткачев ва Форбс тўқнашиб кетишди, шифокорларнинг ёрдамидан сўнг ўйин давом этади
48.
Маҳмудов чап бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Абаев муштлари билан тўпни қайтарди. Такрорий тўп узатиш ноаниқ чиқди.
47.
Денисов қанотда кутилмаганда йиқилиб тушди ва Горега тўпни совға қилди. Виталийга Шешуков ёрдамга елди ва ҳужумнинг олдини олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44.
Ткачевнинг чамаси 35 метрладан йўллаган зарбаси Верховцовга тегди. Қорин қисмига теккани учун Верховцов майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди
43.
Бурчак тўпидан сўнг Корниленко боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди
41.
Немовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси, Абаев қўриқлаётган дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди
38.
Жамоалар мана шу ҳисоб билан танаффусга чиқишмоқчи шекиллик.
34.
Жавоб ҳужумчи. Маҳмудовнинг пасидан сўнг Горе чамаси 24 метрлардан дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
33. Амисулашвили қўпол хатога йўл қўйди. Ндойе дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб бориб дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди
30.
Буссуфанинг пасидан сўнг Ндойе рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Веремко етиб келди
27.
Маҳмудов чамаси 23 метрлардан зарба берди. Абаев тўпни қайтариб юборди
25.
Денисов анча фаол! Унинг пасидан сўнг Буссуфа дарвозага зарба берди, тўп жарима майдони ичида турган ҳимоячининг қўлига тегиб қайтди. Ҳакам эса бу вазиятда пенальти белгилашни лозим топмади
23.
"Крилья Советов"нинг ҳужуми. Рақиб жарима майдонига узатилган тўпга Немов ета олмади
20.
Самедов бурчакдан тўпни ошириб берди. Дюрица ва Чорлука зарба беришга уринишди, ўхшамади.
18. Виталий Денисов чап қанотдан тўпни эгаллаб олиб тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди. Бу ерда НДойе боши билан дарвозани ишғол қилди. Ўзбекистонлик футболчидан голли пас!
Денисов мавсумдаги ўзининг 5-голли паси бўлди
18. ГОООООООООООООООООООЛ. НДойе 1:0
16.
"Крилья"нинг ҳужуми. Корниленко жарима майдони ичида Дюрицани алдаб ўтишга уринди, бўлмади
14. Томонлар тезкор ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Дастлаб НДойе олдинга ўтди, тўпни олиб қўйган меҳмонлар қарши ҳужум ташкил этишди. Маҳмудовнинг пасини Горо тўхтата олмади. Навбат "Локо"га. Самедов жарима майдони ёнига бориб йиқилиб тушди.
11. "Крилья Советов" жарима тўпига эга бўлди. Эмин Маҳмудовнинг ошириб берган тўпини Горо боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
9. Меҳмонларнинг ҳужуми, Корниленко тўп учун курашди, Дюрица тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг Немов тўпни жарима майдони ичига оширди. Абаев муштлари билан уни уриб юборди
7. "Локо" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Шишкин ва Самедов девор услубида олдинга ўтишди. Шишкин тўпни эгаллаб олиш жараёнида рақибни йиқитди. 
5. Виталий Денисов кетма-кет уч марта ён чизиқдан тўпни ташлади. Учинчи уринишда НДойе тўпни эгаллаб жарим амайдони ичига киришга уринди. Бироқ ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади ва ҳужум тўхтатди
2. Самедов ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
17:30. Ўйин бошланди


Локомотив – Крилья Советов 2:0
10 март, 17.30, «Локомотив»
Голлар:
Ндойе 18, Оздоев 75
Локомотив –
Абаев, Шишкин, Виталий Денисов, Михалик, Дюрица, Ткачев, Шешуков, Чорлука, Буссуфа (Магомед Оздоев, 59), Самедов, Н′Дойе.
Крилья Советов – Веремко, Ятченко, Верховцов, Амисулашвили, Цаллагов, Форбс, Горо, Махмудов, Драгун, Немов, Корниленко.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  258
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  199
Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади" Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги...  170
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  168
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг