Роналду қайдномадан тушиб қолди

Aslanov Jasurbek
16 мар 2019, 22:03
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 28 турини ўтказиб юборади.

У мазкур баҳс учун эълон қилинган қайдномадан жой олмаган.

Шунингдек, “Женоа”га қарши учрашувда туринликлардан Дуглас Коста, Маттиа Де Шильо, Андреа Барзальи, Хуан Куадрадо ва Сами Хедира ҳам қатнашмайди.

Роналду жорий мавсум Италия чемпионатининг 26та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19та гол ёзиб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Женоа” ўртасидаги тўқнашув 17 март куни Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›