

2-тайм бошларида Криштиану Роналду захирадан ўйинга қўшилди ва бу сафар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўёлмади.
37 ёшли португалиялик охирги марта “қизил иблислар” сафида 2 май куни “Брентфорд”га (3:0) қарши ўйинда гол урганди. Ҳозирга келиб эса Роналдунинг клуб миқёсидаги голсиз серияси 7 ўйинга етди.
Шунингдек, Роналду манчестерликлар сафида анчадан бери голли пасни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўя олмаяпти. У сўнгги бора ўтган йил охирида “Бёрнли”га (3:1) қарши баҳсда ассистга эришган ва айни кунга қадар 26 ўйин бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, у жорий мавсум фақат бир учрашувни асосий таркибда бошлади.



