"Ал Аҳли" РПЛнинг икки юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

5 июл 2026, 21:15
Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби Россия Премьер-лигасида тўп сураётган икки машҳур футболчини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Инсайдер Муҳаммад Доки маълумотига кўра, Жидда клуби "Краснодар" ярим ҳимоячиси Эдуард Сперцянни 25 миллион доллар эвазига сотиб олишга яқин турибди. Бу трансфер ҳақидаги хабарлар бир неча ҳафтадан буён муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, "Ал Аҳли" "Зенит" вингери Луис Энрикени ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Саудия клуби 25 ёшли бразилиялик учун 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Луис Энрике ўтган мавсум "Зенит" сафида барча мусобақаларда 34 та учрашув ўтказиб, 6 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг Санкт-Петербург клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Айни пайтда Энрике Бразилия термаси билан ЖЧ–2026да иштирок этмоқда. Агар трансфер амалга ошса, у Саудия Про-лигасидаги навбатдаги йирик юлдузлардан бирига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bombardir.ru