UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Olamsport: АҚШнинг Ўзбекистонга қарши таркиби, UFC қанча даромад кўргани эълон қилинди ва бошқа хабарлар  1 02:55ЕЧЛ. Холандни ПСЖ ҳам тўхтата олмади  29 02:54ЕЧЛ. АПЛда мағлубият нималигини билмаётган "Ливерпуль" Мадридда қоқилди  195 01:39Райола Невиллнинг танқидига жавобан: "Унинг ўзи дўзахга тушиши мумкин"  8 01:17МЮ футболчиси Жозе ва Контега керак  1 01:09Холанд ЕЧЛ тарихига кирди  14 00:28Бу қизиқ. Криштиану турмуш ўртоғига қанча маблағ ажратади?  15 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Ливерпуль"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  26 00:02ЕЧЛ. ПСЖ Дортмундда меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  11 23:48"Ювентус" Кьеллини билан шартномани узайтиради. У клубда 15 йилдан бери ўйнайди  4 23:30Аллан машғулотларга қайтиш учун Гаттузодан узр сўради  0 23:11Яя Туре Хонданинг жамоадошига айланиши мумкин  2 22:56Икер Касильяс фаолиятини якунлади. У президент бўлади  20 22:35ОЧЛ-2020. Шукуров жамоасида жанговар дуранг, Манжукич ўйнаётган “Ал Дуҳайл” эса сафарда ютқазди (+жадвал)  33

Роналду билан ўйнаб, Месси кучли эканлигини айтган 8 юлдуз Янгиликлар

Роналду билан ўйнаб, Месси кучли эканлигини айтган 8 юлдуз

Бу рўйхатда аргентиналиклар йўқ.

Ҳозир Уэльс терма жамоасини бошқараётган МЮ афсонаси, ўз вақтида "қизил иблислар" сафида Криштиану Роналду билан бирга тўп тепган Райан Гиггз Криштиану ва Лео Мессидан бирини танлаши керак бўлганда қуйидаги гапларни айтган: "Месси ёки Роналду? Месси. Бир нарсада бироз қийналаман. Криштиануни танлашни хоҳлардим, чунки бирга ўйнаганмиз. Унинг ривожланишини гувоҳи бўлганман. Аммо Месси - ҳақиқий даҳо, бундай футболчиларни умрингизда бир марта кўрасиз. Криштиануни танлаган бўлардим, аммо уларни солиштириб бўлмайди".


Гиггз - Роналду билан бир жамоада ўйнаб, Месси зўрлигини айтган биринчи футболчи эмас. Бунақаси нафақат МЮ, балки "Реал" футболчилари билан ҳам рўй берган.


ГУТИ

2009/10 мавсумда "Реал"да Криштиану билан ўйнаган.

"Реал" тарбияланувчиси, клуб тузилмасида 25 йил бўлган Гути 2013 йилда аргентиналикни португалияликдан устун қўйган. "Тан олиш қийин, аммо улар орасидан Мессини танлайман". У бир неча йилдан сўнг сўзларини такрорлади. Бироқ кичик ўзгартиришлар киритди: "Олдинроқ Месси Роналдудан зўр эканлигини айтган эдим. Аслида иккаласини танлайман. Месси иқтидорлироқ, аммо Криштиану ўзини енгган ҳақиқий тўпурар. У Лео даврида 5та "Олтин тўп"ни қўлга киритди, бу катта муваффақият".


УЭЙН РУНИ

2004-2009 йилларда МЮда Криштиану билан ўйнаган

"Роналду ёки Месси? Месси. Улар тарихдаги энг буюк футболчилардир, аммо мени кўзим билан қараганда Месси идеалроқ" - деганди Уэйн 2018 йил ток-шоуларнинг бирида. Бир неча ойдан сўнг у шунга ўхшаш фикр билдирди. "Криштиану узоқ йўлни босиб ўтди: Вингердан страйкерга айланди. У тўпга бир-икки

тегиниши билан вазиятни ҳал қилади. Аммо Месси ҳайратланарли ишларни амалга оширмоқда. Бир қарасангиз у марказда турган бўлади, лекин бир неча сониядан сўнг унинг исми таблода ёзилади. Унда ҳамма нарса бор, шу сабабли Лео кучлироқ".


РУД ВАН НИСТЕЛРОЙ

2003-2006 йилларда МЮ, 2009/10 мавсумда "Реал"да Роналду билан ўйнаган.

Бир неча ой олдин Руднинг Каталония нашрига айтган ёрқин сўзлари 

барча ОАВда айланди: "Месси кучлироқ, чунки унда кўпчликнинг сифатлари мавжуд. Леода Мбаппе, Фигу ва Зиданнинг жиҳатларини кўришингиз мумкин". Кейинроқ собиқ футболчи бу сўзларни айтмагани ҳақида маълум қилди. Бироқ унинг бир йил олдинги интервьюсида шунга ўхшаш гаплар бўлган.

Руд 2018 йил телеэфирда қуйидагича фикр билдирган: "Мессига ўхшаши йўқ. Бу баҳсли нарсадир, аммо у футбол тарихидаги энг яхши футболчи".


РАУЛЬ

2009/10 мавсумда "Реал"да Криштиану билан ўйнаган.

"Реал" афсонаси 2015 йил АҚШда ўйнаётган кезлари ким кучли эканлигини айтган. "Мен Зидан, Роналдо, Фигу, Криштианулар билан ўйнаш бахтига эга бўлганман... аммо Месси - бошқалардан ажралиб туради. Унда ўзгача қобилият бор: Лео ҳаммасини осон бажаради. Хатто иложсиз ишларни ҳам".


РОЙ КИН

2003-2006 йилларда МЮда Криштиану билан ўйнаган.

Кин фаолиятини якунлаб, Роналду билан тўқнаш келмай қўйганида қуйидаги фикрларни билдирган (2015 йил): "Болалигимда кумирим Марадона бўлган. Криштиану ҳам буюк футболчи, айниқса ҳозир ҳайратланарли ишларни амалга оширяпти. Аммо Месси - мен кўрган энг яхши футболчи. Ҳаммани ҳам мақтайвермайман, бироқ Месси шунга арзийди. Унинг ўйинидаги камчиликларни топишга уриняпман, аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиққаним йўқ. Лео идеал футболчи". Кейинроқ у Мессини кескин танқид қилди, 2017 йилда эса қуйидаги сўзларни айтди: "Сўнгги ярим йилда Криштиану кучлироқ деган бўлардим".


ПОЛ СКОУЛЗ

2003-2009 йилларда МЮда Криштиану билан ўйнаган.

"Ўз вақтида кўплаб буюк футболчилар билан тўп тепганман. Кантона, Зидан, Хави, Пирло ва Криштиану. Уларнинг орасидаги энг буюги - Лео Месси. Гап фақат голларда эмас. Бир, икки ёки учта баҳсда ажойиб ўйин кўрсатадиган футболчилар кўп. Бироқ Месси буни бир неча йилдан бери бажариб келмоқда" - деганди Скоулз 

2015 йил "Барселона Чемпионлар лигасида зафар қучганда.


ДИМИТАР БЕРБАТОВ

2008/09 мавсумда МЮда Криштиану билан ўйнаган.

"Ҳа, жин урсин, Месси энг зўри! Криштиану - супер, бироқ менга кўпроқ Лео ёқади. У ўйинни олдинда кўра билади. Гол уради, вазият яратади. Тарихдаги энг зўри бўлса керак".


БОНУС: ЖОЗЕ МОУРИНЬЮ

2010-2013 йилларда "Реал"да Криштиануга устозлик қилган.

Моуринью доимо солиштириш ҳақидаги саволлардан қочиб, Роналдунинг кучли жиҳатларини санаб берган. Аммо 2016 йилдаги интервьюсида бошқача гапирган: "Тарихдаги энг зўри? Уч футболчини айтаман: Булар Пеле, Марадона ва Месси".

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг