Роналдо: "Мени давримда Месси ва Роналду бунча кўп "Олтин тўп" ютмаган бўларди"

Tolibjon Qosimov
4 янв 2018
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо Лионель Месси ва Криштиану Роналду қўлга киритган "Олтин тўп"лар ҳақида гапириб ўтди.

Бизнинг даврда Зидан, Ривалдо, Фигу, мен, Роналдиньо бор эди. Энг яхши бўлиш анча қийин бўлган.

"Месси ва Роналду қўлга киритган ютуқларни камситмоқчи эмасман, лекин мени давримда рақобат анча баланд эди. Улар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун яқин йилларда кураш олиб боришмоқда. Лекин, бизнинг даврда Зидан, Ривалдо, Фигу, мен, Роналдиньо бор эди. Энг яхши бўлиш анча қийин бўлган", - дея Роналдонинг сўзларини келтирди "Bild" нашри.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild