

«Мавсум якунига қадар қайтишимга ишонмоқдаман. Мен буни ҳис қиляпман. Ҳозирда жароҳатдан даволанмоқдаман. Барчаси жойида. Мавсум ҳали узоқ давом этади ва мен унга қадар бемалол қайтишим мумкин», — деди Родри.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» соҳиби оёғидаги хочсимон пайларини узиб олганди ва унинг қайтишига тахминан 9 ой вақт кераклиги айтилганди.



