

Учрашувдан сўнг 1988 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган Ринат Дасаев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Таассуротлар олам-олам. Ўзбекистонга келиш, яқин дўстлар билан учрашиш хурсанд қилди. Қолаверса, меҳмондўст халқингиз ҳам ёқимли тарзда қарши олди. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистонга фақат юқорига интилишини ва Жаҳон чемпионатида омад тилаб қоламан.
"Пахтакор-79" таркибида терма жамоа, Олимпиа терма жамоаси футболчилари бор эди. Ан, Фёдоров шулар жумласидан. Умуман ўзбек футболи доим юқори даражада бўлиб келган. Бугунги ўйин орқали дўстлик алоқаларимиз янада мустаҳкамланди дея оламан",- дейди Дасаев.



