UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50АПЛ. "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" 3:4  0 09:45ОФК Кубоги-2021. "Олтин Асир" - "Хўжанд" 2:2  0 09:40ОФК Кубоги-2021. "Насаф" - "Олой" 4:0  0 09:37Бразилиянинг ЖЧ саралаши учун таркиби: 38 ёшли Дани Алвес ҳам чақирув олди  2 09:14Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради  2 08:55Olamsport: Фергюсон Хабибни қаттиқ ҳақорат қилди, UFC 262 турниридаги барча жанглар рўйхати ва бошқа хабарлар  0 08:34Ферран Торрес Мессидан ўтиб кетди  8 08:15А Серия. Бугун Шомуродов ва "Женоа" "Аталанта"га қарши ўйнайди  13 07:57Европа Суперкубоги Белфастдан Истанбулга кўчирилиши мумкин  2 07:37Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"  10 07:14АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:00АПЛ. Голларга бой ўтган супер ўйинда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келди  4 01:10Дуглас Костанинг янги жамоаси номи маълум бўлди  5 00:50Конте: "9 йиллик қиролни ағдаргандан кейин ўзимизга баҳо бера оламиз"  5 00:32"Челси" Тухель билан шартномани узайтирмоқчи  2

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди" Янгиликлар

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини Наврўз айёми билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, осон ўйин бўлмади, йигитларга раҳмат айтаман. Баҳона қилмоқчи эмасмиз, лекин охирги кунларда кўп йўл босиб ўтганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари сезилди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин суръати ўзгариб, устунлик биз тарафга ўтди. Озгина омадимиз келганида, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ёмғирли об-ҳавода стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ташаккур дейман. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатишга интиламиз.

- Бошланғич таркибда деярли 2 ҳужумчи хизматидан фойдаландингиз. Учрашувнинг тахминан 30-дақиқаларига бориб, тактик ўзгаришни амалга оширдингиз. Бу нимани англатади?
- Позицияларни ўзгартирганимизнинг сабаби – ўртада боғловчи ўйинчи топилмади. Шу боис Жасурни ўнгга, Исломни ўртага қўйдик.

- 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турганимизга қарамасдан, ёш ҳужумчи Муҳаммадали Абдураҳмоновни майдонга туширдингиз. Бу бўйича нима дея оласиз?
- Сабаби ютқазаётгандик, 4-3-3 схемасига ўтдик. Ёш ҳужумчимиз ишончни оқлаяпти, У U21 жамоасида ҳам яхши ўйин кўрсатяпти,. Бугун ҳам "Қўқон-1912" ҳимоячиларини анча қийнади.

- Элдор Бойматов қачон сафга қайтади?
- У умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" билан ўйинга тайёр бўлади. Нуриддин Ҳасанов билан боғлиқ ҳолат эса ҳали сўроқ остида.

- Жамоа ҳужумдаги якуний паллаларда нега қийинчиликка дуч келяпти?
- Биласизми, ҳар бир жамоа мураббийига озгина ват керак. 1 ҳафта, 10 кун ёки 1 ой эмас. 2 ойдан сал ошган вақт давомида йигитлар шунчалик бир-бири билан келишиб ўйнашяпти. Энг кераклиси, йигитларда иштиёқ бор, лекин ҳаяжон сезиляпти. Охирги нуқтада сал ўхшамай қоляпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда имкониятлардан фойдалана бошлашади.  

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+7   
20 мар 19:58:45
ПАХТАКОРЧИ
Ёмонмас, ўйинни яхшилаш керак!
+4   
20 мар 20:10:28
"Чегарачи"
Рахбар акалар Шу Руфат акага йил охиригача шанс берингизлар. Ака шаффоф!!!
+4   
20 мар 20:07:16
Барселона & Сурхон
Мана 3 та тур ортда қолди. 3 та ўйинда хам Сурхон фақат чиройли ўймн қилиб берди. Рифат ака сизга ишонамиз биз
+4   
20 мар 20:04:14
Барселона & Сурхон
Рифат ака ўйинга гап йўқ. Ёш таркибни қисқа фурсатда шу даражага кўтардиз. Сизга қойил. Сурхонга кейинги ўйинларда омад.
+3   
21 мар 00:54:16
Islom333
Уйинда мазмун бор уйиндан уйинга кучайса жамоа 2 даврада кучли 3 ликка худо хохласа. Тренер респект юкори классга олиб чикинг жамоа уйинчиларни сизникулингиздан келади.
+3   
20 мар 21:42:38
Сурхон футбол клуби
Рифат ака жамоадан факат кетиб колманг. Гап йук. Таркибни зур шаклантирдингиз. Факат хужумчи хужумда позиция танлашда адашяпти сал хужумда оксаб коляпти.
+3   
20 мар 20:39:03
F C SURXON
Surxonga Omad.
+3   
20 мар 20:32:31
fc Surxon
Eng quvorarlisi surxondaryolik yosh oyinchilar maydonda harakat qilishmoqda
+3   
20 мар 20:08:17
Bahriddin Shargun
Utgan yili 2 uyinda ham yutqizganmiz bu yil esa yahshi faqat hujumda samara kam .Yaqin jarima zarbasini bubanyaga bering .uyin yahshi bollarga rahmad yanada kuchli uyin kutamiz
+3   
20 мар 20:04:29
Bahriddin Shargun
Rifat aka katta rahmad sizga ishonamiz
+3   
20 мар 20:03:20
Bahriddin Shargun
Rifat aka katta rahmad sizga ishonamiz
+2   
20 мар 22:03:42
Узбек футболи
Мураббийга гап йўқ, фақат хужум чизиқда азгина нимадур етишмаяпти. Мурод жон жахди билан харакат қиляптию ўхшамай қоляпти. 14 рақамли хужумчида халиям хаяжон кучлилик қиляпти, кўриниб турипти оёғида мустахкам туролиши но хаяжонни енголмаяпти. Ёш хужумчи Мухаммада Алига кўпроқ имкон бериб кўриш керак.
А так жамоа ўйинида мураббий имзоси яққол кўриниб турипти. Нима бўлса хам ишқилиб хеч бўлмаса мавсум охиригача кетиб қолмаса бўлгани. Ахир мураббий алиштириш бўйича Сурхон “чемпион” !
+2   
20 мар 20:05:49
"Чегарачи"
Команда нашей мечты хозирги "Сурхон"
+2   
20 мар 20:01:36
Азамат Одилов
Булади.Кийинги уйинларда омад!
   
21 мар 07:43:47
Olim
Хозирча рахмат.2та турдан кейин кетсин дейдиганларга....тренерни кузгача ишлатиб кейин бахо бериш керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика