

25 ёшли футболчи 19-дақиқада ҳисобни очди ва 22-дақиқада голли узатмани амалга оширди ва учрашув якунида алмаштирилди.
"Ҳозир фаолиятимдаги энг яхши ўйинимни намойиш қиляпманми, билмайман, лекин менга ҳамма нарса манзур келмоқда. Тез-тез ғалаба қозоняпмиз ва "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсумдагидан бутунлай фарқ қилмоқда – бошқа футбол, бошқа менталитет. Мен кўрсатаётган ўйинимиздан завқ оляпман", – деди англиялик ҳужумчи.



