Регилон тунни шифохонада ўтказди. Унинг мияси чайқалган бўлиши мумкин

Alisher
24 авг 2019, 11:26
"Севилья" ҳимоячиси Серхио Регилон Ла Лиганинг 2-тури доирасидаги "Гранада" (1:0)га қарши ўйинда жароҳат олди.

У ўйин пайти рақиб ўйинчиси билан тўқнашиб кетди ва бошига зарба қабул қилиб олди.

Ушбу ҳолатдан сўнг у 22-дақиқада мажбуран алмаштирилди. Регилон майдонни замбилда тарк этаётган пайт йиғлаб юборди.

Регилон тунни Гранададаги шифохонада ўтказди ва футболчи тўлиқ текширувдан ўтказилиши керак. Ҳимоячининг боши чайқалган бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS