

Маълумотларга кўра, директорлар кенгашининг кўплаб вакиллари Карим Бензема ўйинидан норози ва унинг ўрнига бошқа футболчи олишга чақиришмоқда, Перес ҳам бу ҳақида ўйлаб қолган.
"Реал" шорт-листига қуйидаги футболчилар киради: Пьер-Эмерик Обамеянг, Мауро Икарди, Гарри Кейн, Муҳаммад Салоҳ, Роберт Левандовски.
Пересга Обамеянг ёқмайди, Кейн ёзда "Тоттенхэм"дан кетмоқчи эмас, Салоҳнинг трансфер эҳтимоли "Ливерпуль"нинг талаблари туфайли жуда паст.
Икки асосий номзод - Икарди ва Левандовски. "Реал" анчадан бери польшалик билан алоқада, аммо доимо у билан келиша олмаяпти. Икардига тўхталадиган бўлсак, Мадриддагилар унга қизиқиш билдиришмоқда, бироқ ҳозирча музокаралар бошлангани йўқ.


