"Реал" Хамес Родригесни 15 млн. евро эвазига ижарага бериши мумкин

Aslanov Jasurbek
11 июл 2017, 13:39
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ижарага берилиши мумкин.

Олдинроқ, "Бавария" футболчининг трансфери борасида таклиф берган эди. Улар ижара муддати билан ўйинчини харид қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Реал" Хамес Родригесни ижарага бериши мумкин, аммо 15 млн. евро эвазига. Уни харид қилмоқчи бўлган клуб 80 млн. евро тўлаши керак бўлади. Шу билан бирга, уни ижарага олган клуб футболчининг маошини ҳам тўлаши керак.

9 июль куни колумбиялик ярим ҳимоячи "Қироллик клуби"ни 48 соат ичида тарк этиши мумкинлиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: COPE

Сўнгги янгиликлар

Барча ›