

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 43 ёшли испаниялик мутахассис "қаймоқранглилар" билан 2028 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган. Алонсо 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин расман бу лавозимга киришиши айтилмоқда.
"Реал"нинг ҳозирги бош мураббийи 65 ёшли Карло Анчелотти бўлиб, у 2021 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда. Айтиш жоизки, "қироллик клуби" жорий мавсум италиялик бош мураббий қўл остида бирорта совринни ютолмади.



