"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Андре Силва янги мавсумни ижара ҳуқуқи асосида "Реал Сосьедад"да ўтказади.
Бу ҳақида немис клуби матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, форвард 2021 йил июль ойида "Айнтрахт"дан "Лейпциг" сафига кўчиб ўтганди. "Буқалар" сафида футболчи 95 та ўйинда майдонга тушди ва 26 та гол урди.