

“Реал” Ла Лиганинг 18 та ўйинида 12 та гол ўтказиб юборди, холос. Бу эса “Қироллик клуби”нинг сўнгги 32 йилликдаги энг яхши натижаси. 1987/88 йилги мавсумда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Ўшанда жамоанинг асосий посбони Франсиско Буйо бўлган. Айни дамдаги асосий посбон Куртуа эса Ла Лига доирасида жорий мавсум 15 та ўйин ўтказиб, уларнинг 8 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.



