

Аммо "Қироллик клуби" 23 ёшли футболчи трансфер ҳуқуқини қайта харид қилиш имконияти билан Марианони сотмоқчи. Испан гранди устози Зинедин Зидан Марианонинг ўйин сифатларига юқори баҳо беради ва у келаси мавсум футболчида ўйин амалиёти бўлишини истамоқда. Мариано хизматларига бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда.
Сўнгги мавсум натижаларига кўра, Мариано ЛаЛиганинг 8 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди.



