"Реал" мухлислари учун яхши хабар: Бэйл машғулотларга қайтди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
4 ноя 2017, 10:39
"Реал" клуби расмий сайтининг хабар беришича, жамоанинг уэльслик вингери Гарет Бэйл умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жароҳат сабаб октябрь ойини тўлиқ ўтказиб юборди. Шунингдек, Рафаэль Варан ва Даниэль Карвахаль ҳам умумий гуруҳ машғулотларининг маълум қисмида иштирок этишди.




Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: realmadrid.com