

Мадрид томони Мбаппени январь ойининг ўртасига қадар кутади ва агар шу вақт давомида Мбаппе трансфер учун розилик берса, мадридликлар ҳаракатларини давом эттиради. Муддат тугагунга қадар Франциялик рози бўлмаса, “Реал Мадрид” бошқа бу мавзуга қайтмайди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ жамоаси билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунланади.



