"Реал" ҳимоячиси жароҳатдан тикланди ва ўйнашга тайёр

Tolibjon Qosimov
8 сен 2017, 19:08
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан Испания чемпионатининг 3-турида "Леванте"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Бу ҳақда "sport.es" хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, француз футболчиси жароҳатдан кейин бугун илк бор умумий гуруҳ билан машғулот ўтказди.

Шунингдек, миллий терма жамоасидан қайтган дарвозабон Кейлор Навас ва ярим ҳимоячи Каземиролар ҳам машғулотга қўшилишди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport.es