

Мадрид клуби раҳбарлари 21 ёшли хавбекнинг ҳаракатларини анчадан бери кузатишмоқда. "Монако" ўйинчи учун 2020 йилнинг январида "Бордо"га 18 млн евро тўлаган.
"Реал"нинг ёздаги трансфер мақсади ҳужумчи Килиан Мбаппе бўлади, аммо бир қатор ўйинчилар, жумладан Иско, Марсело, Гарет Бэйлларнинг кетишини ҳисобга олса, Тчуамени билан шартнома имзолаш варианти истисно этилмаяпти.
Ярим ҳимоячи учун шунингдек "Ювентус" ва "Челси" даъвогарлик қилмоқда. Унинг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.



