

“Фергюсон мени танқид қилган бўлса, бу энг яхши илтифот демакдир. Фергюсон одамлар уни: “Ҳа, сэр. Ҳа, сэр. Ҳа, сэр.”, деб чақиришларига одатланган. Шуни айтмоқчиманки, Фергюсон “Манчестер Юнайтед”дан кетганидан кейин, раҳбарият Поль Погбани ортга қайтарганди. Бу эса мен ҳақ бўлганимни айтиб турибди. Поль МЮдан кетишини истамагандим, Фергюсон Погбага ишонмасди.
Агар Фергюсон “у менга ёқмайди” деса, бу эшитишингиз мумкин бўлган энг яхши сўз бўлади. Унинг нима дейиши мен учун аҳамиятсиз. Футболчиларим МЮда бошқа бўлмаса ҳам менга барибир. Уларга боғланиб қолмаганман. Бировга боғлиқлик жойим ҳам йўқ”, дейди Райола.



