Райола Доннаруммани яна йўлдан уришни бошлади

Mirjalol Normatov
26 янв 2020, 14:39
"Милан" Жанлуижжи Доннарумма билан шартномани узайтиришни истамоқда.

Гап шундаки, "Милан" спорт директори Иван Газидис посбонга айни дамдаги маошини таклиф қилмоқда. Доннарумманинг ҳозирги маоши йиллик 6 млн еврони ташкил қилади.

Бироқ кипернинг агенти Мино Райола бу суммага кўнмаяпти ва мижози учун 7 млн евро маош сўрамоқда. Музокаралар яқин кунларда бошланади.

Агарда томонлар ушбу музокараларда келиша олишмаса, клуб дарвозабонни сотиш режаларини тузади.

Доннарумманинг шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport