UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   1 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  4 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  8 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  20 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  3 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5

Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"

U-23 Осиё Кубоги "C" гуруҳи 1-тур учрашувлари олдидан Ўзбекистон, Ливан, Корея ва Эрон мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчиси Саидумархон Саиднуруллаев иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Қуйида барча мураббийларнинг фикри билан танишиб чиқиш имконига эгасиз. 

"Эрон билан 1-турдаги тўқнашув ҳақида нима дея оламан? Бир жамоа бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Эрон жуда кучли жамоа. Улар билан ўйинда астойдил кураш олиб боришга уринамиз. Турнирда ютуққа эришиш учун биринчи ўйинга жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади", – деди кореяликлар устози Ли Мин Сон.

- Сиз жуда қийин гуруҳдасиз. Эроннинг ўйинлари билан танишмисиз?

- Ҳа, гуруҳ ўйинлари қийин кечади. Ўйиндан ўйинга қийин бўлиб бораверади. Эроннинг учрашувларини таҳлил қилиб чиқдик, ҳужум чизиғи кучли, яхши шаклланган жамоа. Биз ҳам муносиб жавоб қайтаришимиз керак. Ҳисобни биз очсак, яхши бўларди. 

- Турнирга қандай тайёргарликлар олиб бордингиз?

- Биз бунга қадар 6 та ўйин ўтказдик. Шу учрашувлар давомида камчиликларни аниқлаб, шуни тўғрилашга уриндим. Турнирга тайёргарлик учун маълум вақтга эга бўлдик. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан яхши тайёрландик деб ўйлайман.


"Биринчи навбатда, Саудия Арабистонига мезбонлик учун миннатдорлик билдираман. Гуруҳимизда ҳурматга сазовор жамоалар йиғилган. Эртага биринчи учрашувимиз Кореяга қарши кечади. Бу баҳсга жиддий тайёрландик. Жамоамиз кучли ва бу баҳсга мотивация билан ёндашяпмиз", – деди Эрон терма жамоаси бош мураббийи Омид Раванҳаҳ.

- Кореяга қарши баҳсга қанчалик тайёрсизлар? 

- Биз техник жиҳатдан барқарор бўлмасак-да, Корея доим кучли жамоа бўлиб келган. Бироқ биз ўз дастуримизга амал қилиб, ўйинчиларимизнинг кучидан келиб чиқиб ўйин кўрсатамиз. Рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо жанг таклиф этамиз.

Бизни қийин учрашувлар кутиб турибди, чунки гуруҳимиздаги ҳар бир жамоа ўз услубига эга. 

Корея албатта кучли жамоа. Бироқ биз майдонга тушганда энг яхши ўйинларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


"Биринчи навбатда, профессионаллик учун Саудия Арабистони томонига раҳмат. Ҳамма нарса мукаммал даражада шай ҳолатга келтирилган. Охирги 10 кунда режа асосида шуғулландик. Ливанда ва унинг ташқарисида тўп тепадиган яхши футболчиларимиз бор. Муваффақият қозониш учун имкониятга эгамиз", – деди Ливан бош мураббийи Жамол Таҳа.

- Ўзбекистон Осиёда жуда кучли. Ливан эса ушбу мусобақада илк бор иштирок этмоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Албата, гуруҳимиздаги кучли жамоа — бу Ўзбекистон. 2018 йилда чемпион бўлганди, 2024 йилда финалчига айланган. 

Энг яхши ўйинларимизни кўрсатишга уринамиз. Таиландда машғулотлар ўтказиб, Саудия Арабистонига етиб келдик. Мутлақо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ўзимизни кўрсатишимизга имкон бор деган умиддаман.

Мусобақага тайёрланиш учун вақтимиз озлик қилди, аммо мураббийлар футболчилар қандай имкониятга эга эканлигидан хабардор эди.


"Авваламбор, мана шу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ташкилий томондан барчаси ажойиб, ОФК ҳамда маҳаллий ташкилий қўмитага миннатдорлик билдираман. Барча жамоаларга омад тилайман", – деди Ҳайдаров.

"Биз бу мусобақани яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз. Бу турнирда рейтингимиз баланд, ҳар доим юқори натижалар қайд этиб келамиз. Ўйлайманки, бу галги мусобақада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижага эришамиз", – деди Саиднуруллаев. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз? 

Мураббий: Албатта, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Уларнинг тажрибалари ва имкониятларини биламиз. Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман. Футболчилар билан суҳбатда бу турнир уларга кўприк вазифасини ўтаб беришини айтиб ўтдим.

Футболчи: Тайёргарлик яхши бўлди. Биз дастлаб Тошкентда, кейин Қатарда йиғин ўтказдик. Адаптация етарли бўлди. Асосий мақсадимиз — мусобақада муносиб қатнашиб, юқори натижа қайд этиш. 

- Ички муҳит ҳақида нима дейсиз?

- Ички муҳит ажойиб, ҳамма яхши кайфиятда. Олдимизда қандай турнир турганини биламиз, жамоамиз мусобақага 100 фоиз тайёр.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
06 янв 14:55:56
EĿ乃EK
Biz uchun bu turnirda guruhdan chiqish – chempionlikga teng
+1   
06 янв 19:00:44
Sho‘rchidan
В личных сообщениях попросили напомнить, сколько команд от Азии будет принимать участие в мужском футбольном турнире Олимпиады 2028.

Напоминаю: две.

Дело в том, что в 2028 году на Играх будет всего 12 мужских футбольных команд и 16 женских.

Квоты у мужчин по конфедерациям распределяются таким образом:

АФК - 2
КАФ - 2
КОНМЕБОЛ - 2
КОНКАКАФ - 1
ОФК - 1
УЕФА - 3

Плюс, конечно, сборная США на правах хозяйки Игр.
+1   
06 янв 18:29:02
Тулкин Хайитов
U 23 осиё кубоги хакида туликрок малумот берилмайдими.таркиблар, тугилган йили ,жамоаси
+1   
06 янв 17:41:15
Бахтиёр Ашуров
Xscreen фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу мураббийга ишонч йук!
Нега ? Доим ёшлар билан яхши ишлайдику. Устига устак бу мусобақа олимпида йўлланмасини бермайди. Шунинг учун таркиб 20-21 ёшли футболчилар. Асосий этибор кейинги мусобақага қаратилган. Ҳайдаров U 23 билан чемпион бўлган. Ҳали ҳеч бир мураббийларимиз Ҳайдаровга ўҳшаб. Икки марта U 19 Ж/Ч чорак финалигача олиб чиқмаган!
+1   
06 янв 16:56:03
BXZ BXZ
Равшан ака Хайдаровга ишонамиз бу мураббий хар доим яхши натижалар кайд этган бу сафар хам яхши натижа беради деган умиддаман термамиз бошка термаларга нисбатан ёшрок бу́лса хам у́з махоротини ту́лик намоён этади ва чемпионлик учун курашади .
+1   
06 янв 16:46:14
STENLESS..R
Равшанбой Сан термага ишонсанг биз санга ишонмаймиз Сан олдиндан хам таниш билиш килгансан шуни учун хам сани термага куйишади. (знг катта бакувват танклар Диёр ва Зрматов жаноби олийлари) Равшанбой танкаларингни юзини ёрга каратмассан.а
+1   
06 янв 16:08:55
Kingsman
бошлаворибдику бохонани бу хокиз. Бир тинга киммат тренер бу ози. котига тикади хали бу турнирни корасила
+1   
06 янв 15:19:21
chelsea tv
Omad tilaymiz!!! Lekin murabbiy bunaqa gapirmasligi kerak edi
+1   
06 янв 15:04:57
NEWS 24
Oyindan oldin boy beribsizku birodar tog'ri taktika tanlansa kamida kuchli 4 likda bolamiz
   
06 янв 22:49:57
BVB09&СПЛИН
Худди турнирга факат 21 ёш футболчиларни олиб борган ягона жамоадек хар икки гапида кушиб кетади хозир курдим Япония, Эронликларни составини 18-19-20-21 ёшликлар экан Ж Кореяда аралаш таркиб 18 дан 22 гача Саудия хам асосан 21 ёшдагилар колган жамоаларни курмадим
   
06 янв 20:11:16
Po'latjon Mullaboyev
Зафар Толлибоев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Translyatsiya yuqmikan?
СПОРТ ТВ ва Футбол Тв биргаликда олиб беради.
21:00 да бугун Саудия -Қирғизистон ўйини бор Футбол Тв да
   
06 янв 17:01:43
Xscreen
Бу мураббийга ишонч йук!
   
06 янв 16:25:29
Зафар Толлибоев
Translyatsiya yuqmikan?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика