Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди
22 ноя 15:05
Янгиликлар
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси меҳмонда Корея Республикаси U-16 терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида қатнашди.
Унда кореяликлар Сергей Чигодаев қўл остидаги Ўзбекистон дарвозасига 1 та тўп киритди. Учрашувда дуранг қайд этилиши мумкин эди, бироқ 83-дақиқада Миркомил Муродов пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда кореяликлар 5:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Ўртоқлик учрашуви
U-16 Корея Республикаси – Ўзбекистон 1:0
Бошланғич таркиб: Денис Журавлёв, Миржамол Анваров, Машҳурбек Абдусолиев, Абубакир Раҳимов, Адис Абдунабиев, Ислом Равшанов, Фарруҳ Ҳайитмуродов, Амирхон Эркинов, Суҳроб Садиржонов, Муҳаммадодилхон Орифхонов, Лазиз Абдураимов.
Захирадан тушганлар: Муҳаммад Маматов, Миркомил Муродов, Кирилл Капран, Хабиб Тоҳиров, Рустам Алиев, Муҳаммад Мансуров, Муҳаммадали Ўроқов.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар
жавоб
жавоб
жавоб
жавоб