UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Мессининг туғилган кунида 3,5 кг.ли торт ва чиннидан тайёрланган жаҳон кубогини совға қилишади  5 15:08Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин  18 14:58Мессининг онаси: "Лео танқиддан азият чекади ва йиғлайди"  24 14:30Расман: "Боруссия" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  3 14:26Яна бир Зидан "Реал"ни тарк этмоқда  5 14:18Жан "Ювентус"га ўтмоқда ФОТО  2 14:08ЖЧ-2018. 64 йилдан бери илк марта дастлабки 20 ўйиннинг бирортасида 0:0 ҳисоби қайд этилмади  1 13:50Пьяничга кутилмаган харидор даъвогарлик қилмоқда  5 13:35Пуйол - Неймарнинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида: "Бўлиши мумкин"  8 13:19Сурат биздан, изоҳ сиздан!  81 13:16Дибала: "Месси - ўзгартирилмас футболчи"  14 13:07"Бунёдкор" ўзбек футболига керак!  56 12:49Кўрмаганнинг кўргани қурсин: Машҳурликни кўтара олмаган теннисчи ҳақида  0 12:48ЖЧ-2018. Россия кўчаларида байрам ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 12:43Футбол майнавозчилик эмас   28

Равшан Ҳайдаров: “Мусобақа жуда кучли жамоаларни жамлаган” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Мусобақа жуда кучли жамоаларни жамлаган”

Бугун Чангжоуда U-23 Осиё Чемпионати “A” гуруҳи вакиллари иштирокида турнирдан олдинги матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақа ажойиб ва қизиқарли тарзда кечишига тилак билдирди.

“Аввало янги йил билан табриклайман. Янги йилнинг илк мусобақаси эса, жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган тарзда кечишига умид қиламан. Мусобақага энг кучли терма жамоалар жамланган. Ўйлайманки, жуда қизиқарли ва кескин баҳслар бизни кутиб турибди”, - дейди Равшан Ҳайдаров.



“Ушбу мусобақада потенциал бўйича тенг жамоалар йиғилган ва мусобақа ғолиблиги учун барча терма жамоалар курашади. Мураббий сифатида қайсидир терма жамоанинг имкониятини юқори баҳоламоқчи эмасман. Бу турнирда фаворит ва аутсайдер йўқ. Барчанинг имконияти юқори ва катта салоҳиятга эга терма жамоалар кўп”.

“Қатар терма жамоасига қарши илк учрашув биз учун ҳам, Қатар учун ҳам жуда муҳим. Боиси, мусобақада илк учрашувни ғалаба билан бошлаш катта аҳамиятга эга. Қатарга қарши жуда кўп ўйнаганмиз. Аммо, бу турли ёшдаги терма жамоалар ва турли мусобақалар эди. Айтиш мумкин, Қатар жуда кучли ва тажрибали футболчиларга эга терма жамоа”, - деди Ҳайдаров.

Массимилиано Маддалони (Хитой терма жамоаси бош мураббийи): “Мусобақа биз учун жуда катта тажриба мактаби ва катта аҳамиятга эга. Турнир мезбони сифатида ҳаракат қилиш бизга ҳалақит қилмаслигига умид қиламан. Футболчилар профессионал ва бу босимни ҳис қилиб туришибди. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик ва умид қиламанки, унда яхши иштирок этамиз”.



Ҳамад Ал Азани (Уммон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Ушбу турнир биз учун катта синов ва имтиҳон дейиш мумкин. Уммонда яхши авлод футболчилари етишиб чиқмоқда. Улар ушбу турнирга яхши кайфиятда ва яхши натижа кўрсатиш учун ташриф буюришган. Аввалроқ, Форс Кўрфази Кубогида ғалаба қозондик. Ушбу турнирда иштирок этган 20 нафар футболчи Хитойдаги турнирда ҳам иштирок этади. Футболчилар жуда ёш ва шижоатли. Умид қиламанки, турнирда яхши натижа кўрсатамиз”.


Феликс Санчес (Қатар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Жуда кучли гуруҳда ўйнаймиз. Гуруҳдаги барча рақиблар кучли ва ажойиб таркибга эга. Аввалги мусобақада иштирок этган ўн нафар футболчи бу мусобақада ҳам ўйнайди. Таркибимизда деярли муаммо йўқ. Мусобақада яхши иштирок этишга умид қиламиз. Ушбу турнир жуда қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақиблар кучли ва уларга қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз”.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

+12   
08 янв 15:03:07
Бекmurod
Бабаян нима Равшан Хайдаров нима ок ит нима кора ит нима иккисихам итку
+5   
08 янв 12:19:01
BekDoston.
Ravshan Haydarovda umuman murabbiylik qobilyatiyam, tajribasiyam yo'q!
+5   
08 янв 12:06:21
Lawyer
хайдаров... бабаянни шериги эмасмиди
+2   
08 янв 12:13:07
Jahongir
Урток Хайдаров дух беришни бощлабдиларку
+1   
08 янв 15:48:07
Scout_Russia_
Haydarov bilan uzokka borish mumkin emas,Futboldan tushunmaydigan odamlarni yokotish kerak sborniydan,
+1   
08 янв 14:51:14
Fcmashal
Бирор турнирга боришдан олдин ўз мақсадимизни аниқлаб олишимиз керак. Бу чемпионатга U-21 терма жамоани жўнатиб Токио-2020га тайёргарлик кўриш керак эди манимча. Хайдаровни инсон сифатида хурмат қиламан. Аммо мураббий сифатида Пахтакорда, Динамода ... ишлаб хам бирор натижа кўрсатмади. Шундай экан натижа мухим бўлмаган чемпионатга бирор умидли ёш мураббийни жўнатиб тажрибасини оширган мақул эди. Бу чемпионатга хўжа кўрсинга борамиз, Кейин терма жамоа яна тарқатилади.
+1   
08 янв 14:34:52
I love Uzbekistan
Borgan joyini rasvo qiladi bu murabiy. Hali ham futbolchilarga ishonamiz. Murabbiysiz 6ynaydi yana
+1   
08 янв 13:10:17
patriot
Xaydarov out
+1   
08 янв 13:08:25
ReALisT
Essiz wunday jamoa
+1   
08 янв 13:04:15
Matematik
Биз шуни билмай юрганаканмиз..
+1   
08 янв 12:23:07
Olg'a_O'zbekiston
Soz berildi deb oldi qochdi gaplar bilan uzundan uzun gapirishni nima keragi bor boshqa terma murabiylariga oxshab londa qisa gapirishni organishi kerak, oldin turnirda xech bolmaganda finalga chiqib ol ana undan keyin gapiruvur qancha gapirsenam. Bizada kop murabiylar shunaqa turnirlardan oldin kopdan kop gapiradi kotta ketib lekigin turnirda sharmandasi chiqsa intervyu bermiy qoya qoladi umuman topib bomiy qoladi trenirlarni.
+1   
08 янв 12:22:44
Abror
Boshlanmasdan duxiga utiriptiku. Ravshan ulayam sanlaga oxwagan odam kam joyen bomasa nme duxingga o'tirasan
   
09 янв 02:25:35
today
Futbolchilar bu turnirni ham murabbiysiz utkazar ekanda
   
08 янв 23:03:34
Furqat Musurmonqulov
Odamni ustidan kulishmasku, maydonni chetida uyqusirab turadi etibor beringlarda yoki alkashmiey, trenerlikka yuz ifodasiyam mosmasda, u o‘zi kimni erkatoyi xayronman.
   
08 янв 12:50:00
123
олдиндан ўзини страховка қилмоқчи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1. ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1.
ЖЧ-2018 «А» гуруҳида жамоалар 2-тур беллашувларини бошлашади.  380
ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди
ЖЧ-2018 "B" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Эрон - Испания...  344
"Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди "Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди
"Насаф" билан хайрлашган сербиялик ҳужумчи Драган Черан...  185
ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияни гуруҳ пешқадамига айлантирди ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияни гуруҳ пешқадамига айлантирди
ЖЧ-2018 2-туридан ўрин олган Португалия - Марокаш учрашуви бўлиб ўтди.  149
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг